Филс, унинг саданаси ва бузилиши

3 йил аввал 1829 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Филс санами Тайй ва унинг ёнидаги икки тоғ – Салмо ва Ажаъ ҳалқининг ибодатхоналари эди.

Ибн Ҳишом: менга илм аҳлидан бирининг хабар беришича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерга Али ибн Абу Толибни юбордилар. Али ибн Абу Толиб уни бузганда, ичидан иккита қилич топди. Улардан бирини «ар-Расуб», иккинчисини «ал-Мухзам» дейиларди. Али розияллоҳу анҳу қиличларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни Али розияллоҳу анҳунинг ўзига совға қилиб бердилар. Шундай қилиб, улар Али розияллоҳу анҳунинг қиличларига айланди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ