Ал-Баҳийра, ас-Соиба, ал-Васила ва ал-Ҳомийларнинг тарихи. Ибн Исҳоқнинг улар тўғрисидаги фикри

1 ўн йил аввал 1850 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: ал-Баҳийра – ас-Соибанинг қизи, ас-Соиба эса кетма-кет ўнта урғочи туя туққан она туядир. Уни ўз ҳолига ташлаб қўйилади, минилмайди, жуни олинмайди. Унинг сутини фақат меҳмон ичади. Агар у яна урғочи туя туғса, боласининг ҳам қулоқлари тешилиб, у ҳам онаси билан бирга қўйиб юборилади. Боласи ҳам минилмайди, жунлари олинмайди, унинг ҳам сути фақат меҳмонга берилади. Ана шу ўн биринчи урғочи туя «ал-Баҳийра» дейилади.

«Ал-Васила» эса беш марта кетма-кет урғочи эгизак қўзи туққан, уларнинг орасида эркак қўзи туғмаган она қўйдир. Унинг шу ўнта қўйдан кейин туққан боласи эркакларгагина ҳалол бўлиб, аёллар учун ҳаром ҳисобланган. Агар унинг болаларидан бирортаси ўлиб қолса, шунда гўштини истеъмол қилиш ҳаммалари: эркагу-аёл учун баробар ҳалол ҳисобланган.

Ибн Ҳишом: унинг шу ўнтадан кейин туққани – ўғил болалар учун ҳалол ҳисобланиб, қиз болалар учун ҳаром саналган.

Ибн Исҳоқ: ал-Ҳомий – пуштидан кетма-кет ўнта урғочи туя туғилган ва уларнинг орасида биронта ҳам эркак туғилмаган эркак туядир. Бундай туя ҳам ўз ҳолига қўйилиб, минилмаган, жуни олинмаган, туялар орасига қўйиб юборилиб, ҳеч нарсасидан фойдаланилмаган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ