Соманинг қилган иши. Унинг Уммонга кўчиб кетиши ва вафоти

1 ўн йил аввал 2011 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Луай ўғилларидан бири бўлган Сома ибн Луай Уммонга кўчиб кетиб, у ерда яшай бошлади. Айтишларича, уни Омир ибн Луай чиқариб юборган. Бунга сабаб, ака-укалар бир куни гап талашиб қолишади ва Сома акаси Омирнинг кўзини оқизиб юборади. Шунда Омир уни ўлдиришини айтади. Сома эса Уммонга кетиб қолади. Айтишларича, Сома бир куни туясига миниб сайр қилиб юрганида ўтлаш учун бошини ерга чўзган туянинг лабидан илон чақади ва туя ёнбошлаганича ерга йиқилади. Сўнгра илон Сомани ҳам чақади. Шунда у ўлишини сезиб, ушбу шеърни айтиб жон беради:

Кўзларим, илон чақиши туфайли оёғидан йиқилиб ҳалок бўлган Сома ибн Луайнинг ўлимига ( яъниўзингга) йиғла.

Мен Сома ибн Луайдек бир туя сабабли ўлдирилган кишини кўрмадим.

Мендан Омир ва Каъбга элчи юбориб айтингларки, (мен) уларга жуда-жуда муштоқ бўлдим.

Гарчи менинг уйим Уммонда бўлса-да, мен бадавлат Ғолиб жамоасиданман.

Эй Ибн Луай, қанчалаб ўлим косаларини тўкдинг (яъни ўлимга чора изладинг), лек буни уддалай олмадинг.

Фалокатни қайтариш умидида чандон уриндинг, лек буни чораси йўқлигини билмадинг.

Ўтган кўплаб аждодларинг орасида фақат сен босиқ ва кўркам туяни ҳалок этдинг.

Ибн Ҳишом: менга етиб келган хабарга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига унинг авлодларидан бири келиб, ўзини Сомага мансублигини айтганида Пайғамбар алайҳиссалом унга: «Шоирнинг авлодиданмисан?» – деган эканлар. Шунда саҳобалардан бирлари: «Эй Аллоҳнинг Расули, сиз Соманинг «Эй Ибн Луай, қанчалаб ўлим косаларини тўкдинг (яъни ўлимга чора изладинг), лек буни уддалай олмадинг» деган сўзини назарда тутяпсизми?» – деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ҳа» деб жавоб берган эканлар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ