Абдулмутталиб ибн Ҳошим авлодлари. Уларнинг ададлари ва оналари

1 ўн йил аввал 2269 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: Абдулмутталиб ибн Ҳошим ўн нафар ўғил ва олти нафар қиз фарзанд кўрган. Улар: Аббос, Ҳамза, Абдуллоҳ, Абу Толиб (унинг исми Абдуманоф), Зубайр, ал-Ҳорис, Ҳажл, ал-Муқаввим, Дирор ва Абу Лаҳаблар. Қизлари эса, София, ал-Байдо Умму Ҳаким, Отика, Умайма, Арво ва Барралардир.

Булардан Аббос ва Дирорларнинг онаси Нукайла бинт Жаноб ибн Кулайб ибн Молик ибн Амр ибн Омир ибн Зайд Манот ибн Омир (у аз-Заҳёндир) ибн Саъд ибн ал-Хазраж ибн Тайм ал-Лот ибн ан-Намир ибн Қосит ибн Ҳинб ибн Афсо ибн Жадила ибн Асад ибн Рабиъа ибн Низордир. Баъзилар Афсони Дуъмий ибн Жадиланинг ўғлидир, дейдилар. Ҳамза, Ал-Муқаввим, Ҳажл (уни кўп яхшилик қилгани учун ал-Ғайдоқ ҳам дердилар) ва Софияларнинг онаси – Ҳола бинт Вуҳайб ибн Абд Манот ибн Зуҳра ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луайдир. Абдуллоҳ, Абу Толиб, аз-Зубайр ва Софиядан бошқа қизларининг оналари – Фотима бинт Амр ибн Оиз ибн Имрон ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надрдир. Унинг онаси эса Сахра бинт Абд ибн Имрон ибн Махзум ибн Яқаза ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надрдир.

Сахранинг онаси – Тахмур бинт Абд ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ибн Молик ибн ан-Надрдир.

Ал-Ҳорис ибн Абдулмутталибнинг онаси – Самро бинт Жундуб ибн Жуҳайр ибн Риоб ибн Ҳабиб ибн Сувоа ибн Омир ибн Саъсаъа ибн Муовия ибн Бакр ибн Ҳавозин ибн Мансур ибн Икримадир.

Абу Лаҳабнинг онаси – Лубно бинт Ҳожир ибн Абдуманоф ибн Зотир ибн Ҳубшия ибн Салул ибн Каъб ибн Амр ал-Хузоъийдир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ