Бакка сўзининг луғавий маноси

1 ўн йил аввал 3004 siyrat.uz

Ибн Ҳишом: менга Абу Убайданинг хабар беришича, Бакка – Макка шаҳрининг марказига берилган номдир. Чунки маккаликлар ўша ерга тўпланиб, тиқилинч пайдо қилар эдилар. Шунга кўра, «Бакка» сўзи араб тилидаги «табокк» (тиқилишмоқ)дан олинган бўлиб «халқ тўпланадиган, тиқилишадиган жой» деган маънони беради. Бакка дейилганда Байтуллоҳ ва масжид тушунилади.

Ибн Исҳоқ: журҳумликлар мағлуб бўлгач, Амр ибн ал-Ҳорис ибн Музоз ал-Журҳумий Каъбадаги сув мешларини ҳамда унинг бурчагидаги ал-Ҳажар ал-асвад (қора тош)ни олиб чиқиб, замзам қудуғи ичига кўмди. Сўнг ўзи ва унинг қабиладошлари Яманга қайтиб кетдилар. Улар Макка шаҳри ва унга бошчилик қилишни ташлаб кетаётганлари учун қаттиқ қайғурдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ