Суфадан сўнг Саъд авлодининг Каъба ишига бошчилик қилиши

1 ўн йил аввал 1729 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Агар ҳожилар шайтонга тош отиш амалидан фориғ бўлиб, Минодан қайтмоқчи бўлсалар, суфаликлар Ақабанинг икки ёнини беркитиб одамлар йўлини тўсар эдилар. Шунда одамлар «суфаликларни ўтказиб юборинглар» дейишарди. Суфаликлар ўтиб бўлмагунича ҳеч ким ўтмасди. Қачонки суфаликлар қайтсалар, одамлар ҳам уларнинг ортидан қайтишар эди. Суфаликлар ўз авлодларидан ҳеч ким қолмагунича шу тарзда одамларнинг қайтишларида бош бўлиб келдилар. Бу ишни улардан бани Саъд ибн Зайд Манот ибн Тамим уруғи мерос қилиб олди. Бу иш бани Саъд ичидан Сафвон ибн Ҳорис ибн Шижна хонадони қўлида эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ