Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нимани сўраган бўлар эдингиз?

3 йил аввал 2481 siyrat.uz

Ассалому алайкум, Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг садоқатли уммати! Келинг, муборак Рамазоннинг қутлуғ кунида тасаввурингизга бир эрк беринг-да, хаёлан асри саодатга сафар қилинг. Албатта, бундай сафардан мақсад: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан дийдор кўришиш. Мана, Мадинаи мунавваранинг бир кўчасида Оламлар Сарварига рўпара келиб қолдингиз. Умматларига марҳаматли, қиёматда шафоатчи, дуолари ижобат бўлган Зот рўпарангизда турибди. Шунда у Зоти шарифдан нимани сўрар эдингиз? Ёки Аллоҳ ёрлақаб, Ҳабибингиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тушингизда кўриб қолдингиз. Дилингизда тугилиб турган ниятларингиздан қай бирларини сўрар эдингиз. Сайтимизнинг ушбу саҳифаси сизники. Марҳамат.

Энг яхши жавоб ҳакамлар томонидан танлаб олинади ва мукофотига Ибн Ҳишомнинг икки жилдли «Ас-сийра ан-набавийя» китоби берилади...

Жавоб қолдириш учун саҳифа

{youtube}ieAzENbgPpo{/youtube}




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ