Пайғамбаримизни тушда кўриш учун нималар қилишимиз керак?

3 йил аввал 17042 siyrat.uz

   باسم الله، الحمد لله، والصلاة والسلام على رسول الله، و على آله و أصحابه أجمعين، أمّا بعد Савол: Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад  алайҳиссаломни тушда кўриш учун нималар қилиш керак? Жавоб: Мусулмон киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақиқатан тушида кўриши Аллоҳнинг фазли бўлиб, ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Пайғамбаримизни тушида кўришни хоҳлаган одам, аввало, Аллоҳ таолони рози қилиши ва Пайғамбаримиз унинг учун ростдан ҳам суюкли зот бўлиши керак. Бунинг учун у қуйидаги ишларни бажариши лозим, валлоҳу аълам: 1)    тавба қилиши, яъни гуноҳлари учун пушаймон бўлиши, истиғфор айтиши, бошқа гуноҳ қилмасликка ният қилиши ва ниятини амалга ошириши; 2)    Аллоҳга бўлган ихлосини зиёда қилиши; 3)    Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатини ошириши; 4)    Пайғамбаримизга берган аҳду паймонини янгилаши ва садоқатини кучайтириши; 5)    Аллоҳ таолога ибодатда, Пайғамбаримизга итоатда бардавом бўлиши; 6)    тақволи бўлиши. Тақво – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва қайтариқларидан қайтиш орқали у  Зотнинг ғазаби ва азобидан сақланиши ҳамда Аллоҳ ва расули яхши кўрган нарсаларни яхши кўриши, ёмон кўрган нарсаларни ёмон кўриши; 7)    Пайғамбаримизнинг сийратларини тафаккур ила севиб ўқиши; 8)    кўп салавот айтиши; 9)    Аллоҳга ихлос ила дуо қилиши; 10)    таҳоратли ҳолда ухлаши ва ҳоказо.   Хуллас, Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари айтганидек: «Аслинг каби кўрин ва кўринганинг каби бўл». Яна бир ҳикмат: (اطلب الاستقامة تأتيك الكرامة) «Истиқома (тўғрилик, одиллик, ҳалоллик, поклик, ҳаққонийлик, софдиллик)ни истасанг, сенга каромат келади». Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин, омийн! «Мавсуъатул буҳуси вал мақолотил илмия», «Фатово ал-Ислом: савол-жавоб», «Фатовош шабакатил исломия» ва бошқа манбалар асосида тайёрланди.  



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ