Иброҳим алайҳиссаломга

3 йил аввал 1811 siyrat.uz

Иброҳим алайҳиссаломга.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мен Исро кечаси Мусо алайҳиссаломни кўрдим, у киши Яманнинг Шануа қабиласидаги баланд бўйли, ўрта вазнли, сочлари жингалакроқ ва буғдойранг юзли кишиларга ўхшар эканлар. Кейин Ийсо алайҳиссаломни кўрдим, у киши ўрта бўйли, худди ҳаммомдан чиққан киши каби оқ-қизил юзли ва сочлари силлиқ эди. Сўнг Иброҳим алайҳиссаломни кўрдим, мен кўпроқ у кишига ўхшар эканман».[1]


[1] Бухорий, Муслим ва Термизийлар ривояти.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ