Абу Жаҳл ва у ҳақида туширилган оят
3 йил аввал 2321 siyrat.uz
Аллоҳ мушрикларни қўрқитиш учун Заққум дарахтини зикр қилиб келтирганида Абу Жаҳл ибн Ҳишом: «Эй Қурайш жамоаси! Муҳаммад сизларни у билан қўрқитаётган Заққум дарахти нима эканини биласизларми?» – деди. Улар: «Йўқ» дейишди. Шунда у: «Бу Ясрибнинг ёғли хурмосидир. Аллоҳга қасамки, агар ундан қўлимизга киритгудек бўлсак, биттада еб қўямиз», – деди. Шунда Аллоҳ у ҳақида шу оятни туширди: «Албатта, (дўзахдаги) Заққум дарахти гуноҳкорларнинг таомидир. (У) қоринларда ёғдек қайнар, қайноқ сувнинг қайнашидек»175. Яъни у айтганидек эмас.
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
«Ал-Муҳл» сўзининг тафсири
Мавзуга оид мақолалар