Ашараи мубашшара кимлар

5636

Савол: Тирикликларида жаннатий бўлган 10 нафар саҳобанинг исмлари ва уларнинг жаннатий бўлишларига сабаб бўлган амаллар ҳақида билмоқчи едим…

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ.

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

 

«Ашараи мубашшара» номини олган бу мўътабар зотларнинг исми шарифлари:

1. Абу Бакр Сиддиқ;

2. Умар ибн Хаттоб;

3. Усмон ибн Аффон;

4. Али ибн Абу Толиб;

5. Зубайр ибн Аввом;

6. Талҳа ибн Убайдуллоҳ;

7. Саъд ибн Абу Ваққос;

8. Абу Убайда ибн Жарроҳ;

9. Абдурраҳмон ибн Авф;

10. Саъид ибн Зайд.

Бу зотлар ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи (21,22 ва 23-жузлари)га мурожаат қиласиз…

Мулоҳаза билдиринг