Осим ибн Собитнинг хабари

1 ўн йил аввал 2500 siyrat.uz

Осим Ибн Собит Ибн Абул Ақлаҳ қаттиқ жанг қилиб, Мусофиъ Ибн Талҳа ва унинг укаси Жулос ибн Талҳанинг ҳар иккисини камон­дан ўқ отиб ўлдирди. Мусофиънинг онаси Сулофа келиб, ўғлининг бошини қучоғига қўйиб: «Эй ўғилгинам, сени ким яралади?» – деб сўради. У: «Бир киши менга ўқ узаётганида: «Мана сенга ол! Мен Ибн Абул Ақлаҳман», – деяётганини эшитдим», – деди. Сулофа, агар Аллоҳ Осимнинг бошини қўлга киритишни насиб этса, унга май қуйиб ичишни назр қилди. Осим ҳеч қачон бирор мушрикка қўл тек­кизмасликка ва унга ҳам бирор бир мушрик кўлини теккизмаслигига Аллоҳга аҳд қилганди.

Ўша куни мушрикларнинг байроғини кўтариб турган Усмон Ибн Абу Талҳа шундай шеър ўқиди:

Дарҳақиқат, туғдорлар зиммаси узра,

Туғларни кўкларга кўтармоқ ҳаққи бор!

Ҳамза ибн Абдулмутталиб уни ўлдирди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ