Фаришталар ювинтирган Ҳанзала

6 йил аввал 2678 siyrat.uz

Ҳанзала Ибн Абу Омир Ал-Ғасил[1] билан Абу Суфён бир-бирига рўбарў келишди. Ҳанзала Ибн Омир Абу Суфёндан устун келаётга­нида, буни Шаддод Ибн Ал-Асвад Ибн Шаъуб кўриб қолди ва зарба бериб, Ҳанзалани ўлдирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарин­гиз Ҳанзалани фаришталар ювинтириб қўймоқдалар», – дедилар. Аё­лидан Ҳанзала ҳақида сўралганида, у: «(Жангга) чақириқни эшитиб, жунуб ҳолида чиқиб кетди», – деган эди.

Ибн Ҳишом: Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар­нинг энг яхшиси отининг жиловини тутиб тайёр турган кишидир. У чақириқни эшитиши билан, у томон учади», – деганлар.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўшанинг учун уни фаришталар ювинтириб кетишган», – деганлар.


[1] Ювинтирилган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ