Ҳубайбни ўлдириш учун йиғилганлар

1 ўн йил аввал 1920 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Ҳубайбни қатл этишда қатнашган қурайшликлар шу­лардир: Икрима ибн Абу Жаҳл, Саид ибн Абдуллоҳ ибн Абу Қайс ибн Абдувудд, Бани Зуҳра иттифоқдоши ал-Ахнас ибн Шарийқ ас-Сақафий, Бани Умайя ибн Абдушамс иттифоқдоши Убайда ибн Ҳаким ибн Умайя ибн Ҳориса ибн ал-Авқас ас-Суламий, Умайя ибн Абу Утба ва Бани Ҳадрамий.

Ҳассон ибн Собит Ҳубайбни қатл этгани учун Ҳузайлни ҳажв қилиб, шундай шеър айтган:

Бани Амрга етказиб қўй,

Ҳубайбни сотди хоинликка берилган кишиси.

Сотди уни Зуҳайр ибн ал-Ағарр ва Жомеъ,

Улар аввалдан ҳаром ишларни қилиб келишарди.

Ҳимояга олдингиз, олдингиз-у, хоинлик қилдингиз,

Ражиъда кескир қиличлар-ла турдингиз.

Қани эди, Ҳубайб омонда бўлганда,

Қани эди, Ҳубайб қавмни билганда.

Ибн Ҳишом: Зуҳайр ибн ал-Ағарр ва Жомеълар Ҳубайбни сотган ҳузайлликлардир.

Ҳассон ибн Собит яна деди:

Агар сени ҳазили йўқ, тоза хоинлик қизиқтирса,

Ражиъга бор, лиҳёнликлардан сўра.

Қўшнини ейишга бир-бирин чақирувчи қавмдир улар,

Иту маймуну инсон уларга ўхшаш.

Агар тентак туриб, уларга бир гап деса,

Улар ичра бообрў ва шарафли бўлар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ