Уҳуд майдонида

3 йил аввал 3423 siyrat.uz

Расулуллоҳ (с.а.в) Уҳуд дарасига боргунга қадар юрдилар. (Уҳуд Мадинадан Зкм. узоқликда жойлашган тоғдир ва Расулуллоҳ (с.а.в): “Биз Уҳудни, у эса бизни севар”-деганлар). Лашкарларнинг орқа тарафини Уҳудга қилиб жойладилар. Сўнгра Расулулоҳ (с.а.в): “Ҳеч бирингиз мен амр қилмагунимча жангга кирманг!”-деб буйруқ бердилар. Жанг режаси тузилди. Расулуллоҳ етти юз кишилик лашкарга соҳиб эдилар. Ўқчиларга Абдуллоҳ ибн Жубайрни қўмондон қилиб тайинладилар. Ўқчилар эллик киши эдилар. Уларга шундай топшириқ берилди: —Кофирларнинг отлиқларини бизга яқинлаштирмайсизлар, улар ҳар тарафимиздан келиб бизни урмасинлар. Жанг фойдамизга бўлса ҳам, зараримизга бўлса ҳам уларнинг устимизга бостириб келишларига қаршилик қилинг. Қушлар аскарларнинг ўликларига қўнса ҳам жойларингиздан жилманглар! Ҳазрати пайғамбар совутларининг устидан яна бир совут кийдилар ва туғни яна Мусаб ибн Умайрга бердилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ