Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари

3 йил аввал 17393 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари  
Жинси Исми Умри Онаси Отаси
1 Ўғил Али балоғат ёшига етмаган Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу
2 Қиз Умома розияллоҳу анҳо 50 ёш атрофи Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу
3 Ўғил Абдуллоҳ 6 ёш Руқайя розияллоҳу анҳо ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу
4 Ўғил Ҳасан розияллоҳу анҳу 47 ёш Фотима розияллоҳу анҳо ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
5 Ўғил Ҳусайн розияллоҳу анҳу 56 йил-у беш ой Фотима розияллоҳу анҳо ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
6 қиз Умму Кулсум розияллоҳу анҳо 36-44 ёш ораси Фотима розияллоҳу анҳо ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
7 ўғил Муҳассин ёшлигида вафот этган Фотима розияллоҳу анҳо ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
8 қиз Зайнаб розияллоҳу анҳо 53-54 ёш Фотима розияллоҳу анҳо ҳазрати Али розияллоҳу анҳу
 
  1. Али.
Отаси: Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу. Онаси: Зайнаб розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: Мадина ҳижратидан озгина олдин. Туғилган жойи: Маккаи Мукаррама. Вафот этган йили: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг охирги йиллари. Вафот этган жойи: Маккаи Мукаррама. Умри: балоғат ёшига етмаган. Изоҳ: Макка фатҳ этилган куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга уни туяларига мингаштириб кириб келганлар.  
  1. Умома розияллоҳу анҳо.
Отаси: Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу. Онаси: Зайнаб розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: Мадина ҳижрати атрофида. Турмушга чиққан йили: ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалигининг[1] дастлабки йиллари. Турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Турмуш ўртоқлари: 1) ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу (Фотима розияллоҳу анҳонинг вафотидан кейин, Фотима розияллоҳу анҳонинг васияти билан уйланган); 2) Муғийра розияллоҳу анҳу ибн Навфал ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб Ҳошимий. (Умома розияллоҳу анҳо иддаси тугагач, ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг васиятига кўра, Муғийра розияллоҳу анҳуга турмушга чиқади). Вафот этган йили: ҳижрий 50 йил / мил. 670 йил атрофи (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Умри: 50 ёш атрофи. Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу набираларини намозда турганларида кўтариб, рукуъ ва сажда қилганларида ерга қўйиб намоз ўқиган эдилар.  
  1. Абдуллоҳ.
Отаси: ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу. Онаси: Руқайя розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижратдан аввалги 3 йил, нубувватнинг 11 йили / мил. 619 йил август – 620 йил июль ораси. Туғилган жойи: Ҳабашистон (ота-онаси Ҳабашистонга ҳижрат қилган даврда). Вафот этган йили: ҳижрий 4 йил, жумодул аввал ойи / мил. 625 йил октябрь-ноябрь. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Ўлими сабаби: кўзини хўроз чўқиб олгани учун касал бўлган. Жанозасини ўқиган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида (қабрига отаси Усмон розияллоҳу анҳу қўйган). Умри: 6 ёш.  
  1. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу.
Куняси: Абу Муҳаммад. Лақаби: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳони, жаннат йигитларининг саййиди. Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижрий 3 йил, шаъбон ёки Рамазон ойи / мил. 625 йил янваьр-февраль ёки февраль-март. Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара. Аёллари: 10 атрофида бўлган (муҳаққиқ уламоларнинг хулосасига кўра. Шариатга мувофиқ бир вақтнинг ўзида никоҳида тўрттадан ортиқ хотин ушламаган). Фарзандлари: 15 атрофида (муҳаққиқ уламоларнинг хулосасига кўра). Вафот этган йили: ҳижрий 50 йил / мил. 670 йил (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: Саид ибн Ос розияллоҳу анҳу (ўша пайтда Мадина амири бўлган). Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Умри: 47 ёш. Изоҳ: Рошид халифаларнинг бешинчиси ва охиргиси (отасидан кейин олти ой халифаликни бошқариб, сўнг Муовия розияллоҳу анҳуга топширади ва ўша пайтда сиёсий жиҳатдан иккига бўлиниб қолган мусулмонларнинг яна бирлашишига сабабчи бўлади).  
  1. Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳу.
Куняси: Абу Абдуллоҳ. Лақаблари: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг райҳони, саййидуш шуҳадо, жаннат йигитларининг саййиди. Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижрий 4 йил, шаъбон ойи бошлари / мил. 626 йил январь бошлари. Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара. Аёллари: 4та бўлган. Фарзандлари: ўғиллар: Али акбар (тўнғич), Али авсат (ўрта)[2], Али асғар (кенжа)[3]; қизлар: Сукайна, Фотима)[4]. Вафот этган йили: ҳижрий 61 йил, 10 муҳаррам, Ошуро куни / мил. 680 йил 9 октябрь (Язид ибн Муовиянинг халифалик даврида). Шаҳид бўлган жойи: Ироқ, Карбало (Бағдодддан 105 км жануби-ғарбда). Қабри: Карбало шаҳрида. Умри: 56 йилу беш ой.  
  1. Умму Кулсум розияллоҳу анҳо.
Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижрий 6 йил / мил. 627 йил май – 628 йил апрель ораси. Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара. Турмушга чиққан йили: ҳижрий 17 йил, зулқаъда ойи / мил. 638 йил ноябрь-декабрь. Турмушга чиққан жойи: Мадинаи Мунаввара. Турмуш ўртоқлари: 1) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу (ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу халифалик даврида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари билан боғланиш мақсадида уйланган эди); 2) Авн ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (ташқи кўриниши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳоба. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг вафотидан кейин уйланган); 3) Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (Авн розияллоҳу анҳунинг вафотидан кейин); 4) Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (ташқи кўриниши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳоба. Муҳаммад ибн Жаъфар розияллоҳу анҳумонинг вафотидан кейин). Маҳри: 40 минг дирҳам (ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу пайғамбарзода Умму Кулсумнинг шарафи учун берган). Фарзандлари: Зайд ва Руқайя (иккаласи ҳам ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан). Вафот этган йили: ҳижрий 42-50 / мил. 662-670 йиллар ораси (Муовия розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Жанозасини ўқиган: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ёки ўша пайтда Мадина амири бўлган Саид ибн Ос розияллоҳу анҳу. Умри: 36-44 ёш ораси.  
  1. Муҳассин.
Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижрий 7 йил / мил. 628 йил май – 629 йил апрель ораси. Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара. Вафот этган йили: ёшлигида (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида). Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара.  
  1. Зайнаб розияллоҳу анҳо.
Отаси: ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. Онаси: Фотимаи заҳро розияллоҳу анҳо. Туғилган йили: ҳижрий 8-9 йил / мил. 629 йил май – 631 йил апрель ораси. Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара. Турмуш ўртоғи: Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумо (ташқи кўриниши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаган саҳоба). Фарзандлари: 4та атрофида. Вафот этган йили: ҳижрий 62 йил / мил. 681 йил сентябрь – 682 йил август ораси. Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида (муҳаққиқ уламоларнинг хулосасига кўра). Умри: 53-54 ёш. [1] Халифалик йиллари: ҳижрий 13 йил 21 жумодус соний / мил. 634 йил 21 августдан 23 йил 26 зулҳижжа / мил. 644 йил 2 ноябргача. [2] Лақаблари: Зайнул Обидин ва Сажжод бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг мана шу ўғли орқали давом этган. [3] Яна бир исми Абдуллоҳдир. [4] Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг фақат мана шу фарзандлари ўз тасдиғини топди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ