Саълаба арабларининг элчилари

514

 

Саълаба араблари мусулмон бўлганининг хабарини етказиш учун тўрт нафар элчи келди. Улар Пайғамбар алайҳиссаломга учрашиб: «Эй Расулуллоҳ, биз халқимиз мусулмон бўлганини айтгани келдик. Эшитишимизча, ҳижрат қилмаганлар мусулмон ҳисобланмайди, деган эмишсиз. Шу гап ростми?» дейишди. Расулуллоҳ: «Қаерда бўлсангиз ҳам, тақво қилсангиз, мусулмон ҳисобланасиз», дедилар ва эл-юртнинг аҳволи билан қизиқдилар, Юртимизда мўл-кўлчилик, одамлар фаровон яшашяпти», дейишди элчилар. «Худога шукр», — енгил тин олдилар Расулуллоҳ. Элчилар Мадинада бир неча кун меҳмон бўлишди. Қайтаётганларида Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг ҳар бирига беш уқиядан кумуш совға қилдилар.

Мулоҳаза билдиринг