Тоиф ғазоти

556

Саккизинчи ҳижрий сананинг Шаввол ойида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоиф ғазотини бошладилар. Тоифликлар шаҳар ичига бир йилга етадиган нарсаларни тўплаб олиб, дарвозаларни маҳкам беркитиб, урушга тайёргарликни кўриб олган эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳарга яқин жойга келиб тушдилар. Мусулмонлар шаҳарга кира олмадилар. Улар шаҳар қалъасига яқинлашишлари билан тоифликлар девор ортидан туриб, уларга ўқ ёғдира бошладилар.

Мулоҳаза билдиринг