У Зотнинг ҳайвонларга бўлган меҳрибонликлари

1 ўн йил аввал 2061 siyrat.uz

Бир кишининг эшаги бўлиб уни бошқа эшаклардан ажралиб туришини хоҳлаб қолди. Хўш, у нима қилибди? У бешафқатлик билан энг жирканч ишни қилади.

У киши ўт ёқади ва унга темирдан бир бўлакни қўйиб, ўтни алангалатади. Сўнгра темир қаттиқ қизигач, эшагининг олдига бориб шу темирни унинг юзига босади. Шундан кейин эшакнинг юз териси куйиб, оғриқнинг зўрлигидан тепиниб  шаддат билан ханграрди.

Савол: Унинг бу иши ҳақида сенинг фикринг қандай?

Ҳа, бу золимлик ва шафқатсизликнинг энг чўққисидир. Эшак азобланган ҳолда қочиб кетаркан, пешонасидан юзига қон оқиб тушаётган бир пайтда  Набий алайҳиссалом кўриб қоладилар. Шунда у Зот алайҳиссалом: «Уни куйдириб, тамға босганни Аллоҳ лаънатласин», дейдилар. (Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзга тамға босишдан инсонларни қайтарардилар, ҳаттоки ҳайвоннинг юзи бўлса ҳам. У Зотнинг гапларининг маъноси эса кимда ким бу ишни қилган бўлса, унинг қалби золим бўлиб, унда меҳр йўқдир. Шунинг учун Аллоҳ уни лаънатлайди ва раҳматидан қувади, деганидир.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ