Худайбийя

1 ўн йил аввал 2073 siyrat.uz

Худайбийя

Пайғамбар алайҳиссалом саҳобалари билан умра ниятида Мадинадан Маккага қараб йўл олдилар. Сафарчилар бирминг беш юз кишидан иборат эди.
Буюк ҳаяжон билан кетаётган мусулмонлар Худайбийя манзилида тўхташди. Маккадаги мушриклар уларни ҳеч қачон шаҳарга қўймасликларига амин бўлган мусулмонлар элчи жўнатишга қарор қилишди. Бир неча муваффақиятсиз уринишдан сўнг ҳазрат Усмон элчи сифатида юбориладиган бўлди. Вазият нозик эди. Элчиларни ҳақ ўлим кутаётганди. Ҳазрат Усмон юмшоқ табиатли бўлгани учун вазиятни бироз юмшата олар, деб умид қилишарди. Ортга қайтиши гумон бўлгани учун ҳазрат Усмон рафиқаси билан видолашди. Саҳобалар қаттиқ хафа, ҳазрат Умму Гулсум дунёси қоронғу эди. Ҳеч кимга кўрсатмай, сассиз кўз ёш тўкарди аёл. Бу атрофдагиларни шунчалар таъсирлантирдики, Пайғамбаримиз алайҳиссалом энг яқин саҳобалари билан жанг байъатини қилиб, лашкарни жангга ҳозирлай бошлади.
Шундай мураккаб онда омон қайтган ҳазрат Усмон барчани қувонтирди. Юриш ҳаракати ҳам тўхтади.
Узоқ давом этган музокаралардан сўнг машҳур Худайбийя битими тузилди. Битим шартлари жуда оғир эди, баъзи саҳобалар Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига кириб чиқишди. Натижада мусулмонлар Маккага кира олмай қайтишга мажбур бўлишди.
Аммо бу битим Аллоҳ томонидан «Фатҳи битим», яъни «Буюк ва қатъий фатҳ» дея тавсифлангач, муслимлар қайғуси қувончга айланди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ