РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ АЁЛЛАРИ ВА УЛАРНИ НИКОҲЛАРИГА ОЛИШДАГИ ҲИКМАТЛАР

3 йил аввал 134085 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужрайи саодатлари Мадинага ҳижрат қилишдан олдин, Маккайи мукаррамада бўлган. Ушбу муборак масканда Ҳадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо билан яшганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳадича онамизга уйланганларида ёшлари йигрма беш ёшда, Ҳадича онамизни ёшлари эса, қирқда бўлган. 1. Ҳадича онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи жуфти ҳалоллари ҳисобланадилар. Пайғамбаримиз Ҳадича розияллоҳу анҳога кундош олмаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим исмли фарзанларидан ташқари бошқа барча фарзандларини Ҳадича онамиздан кўрганлар,. Бизларга маълумки, кўп сабабларга кўра Расуллулоҳ солаллаҳу алайҳи ва салламга умматларидан фарқли ўлароқ тўрт ҳотиндан кўп аёлга уйланишларига рухсат этилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жами ўн учта аёллари бўлган . Улардан иккитаси яни Ҳадича ҳамда Зайнаб бинти Ҳузайма оналаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алаяҳи васаллам ҳаётликларида вафот этганлар. Қуйида уларни тўлиқ исмларини баён қиламиз. 2. Савда бинти Замъа онамизга Ҳадича розияллоҳу анҳа вафотларидан бир ойдан сўнг, пайғамбарликнинг ўнинчи йилининг шаввол ойида жуфти ҳалолликка олганлар. Онамиз турмушга чиқишларидан олдин , амакиларининг ҳузурида эдилар. Савдата бинти Замъа онамиз ҳижрий 54 –йилда шаввол ойида Мадинада вафот этганлар. 3. Оиша бинту Абу Бакр розияллоҳу анҳумога Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарликнинг ўн бешинчи йилининг шаввол ойида уйланганлар. Ўша вақтда Савдо онамизга никоҳланганларига бир йил бўлганди. Оиша розияллоҳу анҳонинг ёшлари етти ёшда эди. Онамизнинг ёшлари тўққизга етганда яъни Мадинага ҳижрат қилганларига этти ой бўлганда сўнг Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига духул қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан бошқа бокира қизга никоҳланмаганлар. Онамизнинг хулқлари гўзал ва кундошларининг ичида энг фақиҳаларидан эдилар. Оиша розияллоҳу анҳонинг бошқа оёлларга нисбатан бўлган фазилати худди, “сарид” таоми бошқа таомларга нисбатан бўлган фазилати дек эди. Онамиз розиёллоҳу анҳо ҳижрий 57 ёки 58- йилнинг Рамазон ойининг 17-кунида, Бақий қабристонига дафн қилинганлар. 4. Ҳафса бинти Умар ибни Хаттоб розияллоҳу анҳумога олдинги эрлари Хунайс ибн Хузофа ас-Саҳмий вафот эйганларидан кейин , ҳижратнинг учинчи йили, Шаъбон ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса онамизга уйландилар. Ҳафса онамиз олтмиш ёшга етганда вафот этдилар ва Бақий қабристонига дафн қилинганлар. 5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо онамизни “Уммул масакин” яни, мискинларнинг онаси деб номлашган, чунки, фақирларага жуда ҳам меҳрибон бўлганлар. Бирничи эрлари Абдуллоҳ ибн Жаҳш бўлиб, Уҳуд жангида вафот этгандан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизга 4-ҳижрий санада уйланганлар. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо турмушга чиққанларига уч ой бўлиб, Рабиул-аввал ойида вафот этганлар. Жанозаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиганлар ва Бақий қабристонига кўмилганлар. 6. Умму Салама бинти Аби Умайя розияллоҳу анҳонинг олдинги эрлари Аби Салама бўлиб, эридан фарзандлари ҳам бўлган. Эрлари вафот этгандан сўнг Шаввол ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга турмушга чиққанлар. Фақиҳа ва оқилла аёл бўлганлар. Саксон тўрт ёшларида вафот этганлар, Бақий қабристонига дафн қилинганлар. 7. Зайнаб бинти Жаҳш ибн Рубоб розияллоҳу анҳо “Бани Асадий” қабиласидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аммаларини қизлари бўлган. Аввалги эрлари Зайд ибн Ҳориса бўлган. Эрлари талоқ қўйиб, Зайнаб бинти Жахш ибн Рубобнинг иддалари тугагач Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ояти каримани нозил қилиб у кишини никоҳларига олишга амр қилган: Онамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг бешинчиси Зул-Қаъда ойида уйланганлар. Зайнаб бинти Жаҳш аёлларнинг энг кўп ибодат қиладигани ва серсадақа, саховатпешаси бўлганлар. Ҳижратнинг 20-йилида эллик икки ёшда вафот этганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин биринчи вафот этган оналаримиз ҳисобланадилар. Бақий қабристонига дафн қилинган. 8. Жувайрия онамиз розияллоҳу анҳо Ҳорис “Баний Мусталақнинг” саййидининг қизлари. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 6-ҳижрий ойнинг Шаъбон ойида онамизга уйланганлар. Бир ривоятларда 5-ҳижрий санада деганлар ҳам бор. Мусулмонлар “Баний Мусталақ”дан юз кишини асир олган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Жувайрия онамизга уйлангач: «Бу қавм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламга қариндош бўлди, энди уларни қандай қилиб асир ҳолида ушлаб турамиз», деб ҳаммаларини озод қилишди. Ҳижрий эллик саккизинчи Рабиул-аввал ойида Жувайрия онамиз вафот этганлар, ёшлари олтмиш бешга тўлган эди. 9. Умму Ҳабиба Рамла бинти Аби Суфён олдинги эрлари Убайдуллоҳ ибн Жаҳшдан Ҳабиба деган қизлари бўлган. Қизларининг исмлари билан куняланганлар. Онамиз эрлари билан Ҳабашистонга ҳижрат қилганлар. Убайдуллоҳ сафарда муртад бўлган ва ўша ерда вафот этган, Умму Ҳабиба Рамла бинти Аби Суфён эса, динида қолган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам онамизга совчи жўнатганлар ва маҳрига тўрт юз дийнор берганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алйҳи васаллам Ҳайбардан қайтгандан сўнг духул қилганлар. Умму Ҳабиба Рамла бинти Аби Суфён онамиз ҳижратнинг қирқ иккинчи йилида вафот этганлар. 10. София бинти Ҳай ибн Ахтоб оталари Баний Исроилнинг Назир қабиласини саййиди бўлган. Ҳайбар жангида онамиз асирга тушуб қолганлар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломни таклиф этганларида қабул қилганлар. Бешинчи ҳижрий санада Ҳайбар ғазотидан сўнг озод қилиб уйланганлар. Ҳижраратнинг эллигинчи йилида вафот этганлар. 11. Маймуна бинти Ҳорисга ҳижратнинг еттинчи Зул-Қаъда ойида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймуна онамизга уйланганлар. Айнан мана шу йилда умрани қазосини бажарганлар. Онамиз ҳижранинг 62-йилида вафот этганлар. Юқорида санаб ўтилган ўн битта оналаримизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланганлар. Улардан иккиси яъни, Ҳадича ва Уммул масакин Зайнаб розияллоҳу анҳумолар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётлик пайтларида вафот этганлар. Демак пайғамбаримиз тўққизта онамиз билан бирга яшаганлар. Бундан ташқари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам иккита аёлга уйланганлар лекин уларга духул қилмаганлар. Уларнинг бири Бани килоб қабиласидан иккинчиси эса Киндаҳ қабиласидан бўлган. Худди шунингдек икки нафар аёл у зотнинг жориялари бўлган. Бири Миср подшоҳи Муқавқис томонидан совға қилинган Мория Қибтия. Иккинчиси Бани Назирлик (ёки Қурайзалик) Райҳона бинти Зайд бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мория онамиздан Иброҳим исмли фарзандини кўрганлар. Лекин милодий 632-йилнинг шаввол ойида Иброҳим вафот этган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаётларини чуқур эътибор билан ўрганган кишилар қуйидаги ҳақиқатга амин бўладилар: * У зот айни кучга тўлган, қирччиллама, гуллаган йигитлик чоғи ҳисобланмиш ўттиз ёшга яқин умрлари давомида икки қария аёл билан ўтказиб, кейин эса бошқа аёлларга уйланишлари, у зотнинг шаҳвоний ҳоҳиш-истакларини қондириш учун эмаслигини англаб етишларилар шубҳасиз! * Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг кўпига уйланишлари умрларини охрида ўзларида бир янги пайдо бўлган қувват сабабидан эмас, балки буларнинг остида катта мақсадлар ва бошқа умидлар борлиги билинади. * Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар билан уларнинг қизларини яъни Оиша ва Ҳафса онамизни никоҳга олишлари ва Фотима Онамизни Али розияллоҳу анҳуга беришлари ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу аляҳи васаллам икки қизлар Руқайя ва Умму Гулсумни Усмон розияллоҳу анҳуга жуфти ҳалолликка беришларида катта мақсадлар бор. Бунинг сабаби шандаки, Албатта улар билан алоқани мустаҳкамлашда катта ҳикматлар мавжуд. Чунки, ана ўша қариндошлик, боғланишлар сабабидан улар, Исломга бўлган фидоийликлари ва хизматларини ўзларини замоналарида яққол кўриш мумкин. Аллоҳ таоло Ўз хоҳлаган бандаларини бу ҳикматларга эриштиради. * Арабларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири бу қариндошчиликга алоҳида эътибор бериш ҳисобланади. Чунки, қардошлик ришталари обрўни ошишига сабаб бўлган. Қандайдир келишмовчиликдан қатий назар бир-бирлари билан қарши чиқишни ва урушишини ўзларига катта ор деб билишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қанча аёлларга уйланишларидан мақсад ҳам, Исломга бўлган душманларини бўйсиндириш эди. Умму Салама розиёллоҳу анҳо Махзум қабиласидан бўлганлар. Расулуллоҳ Умму Салама онамизга уйланганларидан сўнг, исломга ашаддий душман бўлган Махзум қабиласи мусулмонларга қарши босимни сусайтирган. * Умму Ҳабиба онмизга уйланганларидан сўнг Абу Суфёндаги душманлик руҳи сўнган. * Расулуллоҳ суллаллоҳу алайҳи ва саллам Жувайрия ва София розияллоҳу анҳумоларга уйланганларидан сўнг Баний Назр ва Баний Мусталақ қабилалари, иломга қарши урушдан тўхтаган. * Биламизки, Исломий жамиятнинг асоссий мақсадларидан бири бу, эркаклар ҳамда аёлларни арлашиб юришини олдини олиш ҳисобланади. (Минг афсуски Ғарб айнан мана шу нарсага беэътибор бўлгани учун фаҳш ва разолат ботқоғига ботиб қолди). Тўғридан-тўғри бу қоидага риоя қилиб, аёлларни маданиятли ҳамда илмли қилиш амри маҳол иш. Лекин, аёлларни илмли ҳамда маданиятли қилиш эркакларни илмли қилишдан кўра муҳимроқ ҳисобланади. Чунки улар келажакда олим фарзандларни тарбиялайд. Аёлларни дин масалаларини сўрашга ҳаё қилишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши билганлари учун оналаримизга уйланганлар. Уларнинг турли ёшда бўлиши ҳам жамиятдаги кўплаб аёлларни динда фақиҳ бўлишига ёрдам берган. Жоҳилиятдаги ёмон одатни йўққа чиқариш мақсадида ҳам уйланганлар. Мисол Зайнаб онамизни никоҳга олишлари бунга ёрқин далил. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак ҳозирги кундаги Ислом динига тош отадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўп ҳотинликда айблаб, ўзлари эса битта хотин олиб мингта фоҳиша билан зино қилиши маданият ҳисобланмайди. Зикр қилиб ўтган гапларимизда ақл эгалари учун улуғ ҳикматлар бор. Мубинуллоҳ Анвар



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ