АЛЛОҲ ТАОЛО ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИ УЛУҒЛАЙДИ

6 йил аввал 2253 siyrat.uz

Ўз ҳаётий тажрибам ва илмий фаолиятимдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бирор шахс бошқа бир шахсни Аллоҳ Ўз набийи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васал-ламни улуғлаганчалик улуғлаганини, ишонч билдирган-чалик ишонч билдирганини, ҳимоя қилганчалик ҳимоя қилганини, эҳтиётлаганчалик эҳтиётлаганини билмайман. Мана шундан ҳам Пайғамбаримизнинг улуғ ва бетакрор зот эканини билиб олиш мумкин. Бунинг асосий сабаби шуки, Аллоҳ таоло у зотдан рози бўлиб, номларини ман-гулик ва абадият дафтарига қайд этиш, рисолатини тўлиқ қўллаб-қувватлаш, бутун инсониятни тўғри йўлга бош-лаш ва бу йўлда етакчиликни беришни ирода қилганидир. У зот тарихда ўтган буюк ва машҳур шахсларнинг энг ол-динги ўрнида туради. Бу ҳақиқатни ўзи мусулмон бўлмаган, «Аввалги юзталик» номли китоб муаллифи ҳам ўз асарида қайд этгани ва тан олганини айтиб ўтмоқчимиз. Бундай эътироф ва тан бериш ана шундай улуғ пайғамбарнинг уммати бўлганимиз билан фахр-ифтихор қилиш, у зотга Аллоҳнинг муҳаббатидан кейин-ги ўринда турадиган чин муҳаббат қўйишга, у зотни ҳатто ўзимиз, болаларимиз, ота-онамиз ва барча инсонлардан афзал кўришга ундайди. Қуйида Аллоҳ таоло Ўз набийи-ни улуғлаб, қай даражада шарафлаганига бир қанча ми-соллар келтирамиз. 1. Аллоҳ таоло Ўз расулига итоат қилишни Ўзига итоат қилиш билан баробар ўринга қўйди. Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай марҳамат қилади: «Ким Расулга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур» . Оли Имрон су-расида эса: «Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларнинг гуноҳларингизни кечирур», деб айт. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмлидир» , деган. Мазкур оятлар нозил бўлганда айрим кофирлар тилига эрк бериб: «Насронийлар Ийсони илоҳ қилиб олишгандек биз ҳам Муҳаммадни илоҳ қилиб олишимизни истаяпти», деган уйдирмани тўқиб чиқаришди. Шунда Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасидаги «Аллоҳга ва Расулига итоат қилинг. Бас, ортга қайтсангиз, Аллоҳ, шубҳасиз, ко-фирларга муҳаббат қилмас» оятини нозил қилди . Мазкур оятда Аллоҳ таоло Ўз расулига эргашишни алоҳида таъкидлаб, унга итоат этишни Ўзига итоат этиш билан баробар қўйиши ҳабиб зотнинг қадрини кўтариб, мақомини янада юксалтирди. Шунинг баробарида у зотга эргашишдан бош тортганларни асло ёқтирмаслигини ай-тиб, олдиндан огоҳлантирди. 2. Бир хатиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида: «Ким Аллоҳ ва Унинг расулига итоат қилса, ҳақиқатан ҳам тўғри йўлдан борибди. Ким икковига итоат қилмаса, шубҳасиз, адашибди», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Сен қавмнинг ёмон хатиби экансан, тур» , дедилар. Яъни сен Аллоҳга беодоблик қилдинг, деган маънода «Тур бу ердан, жўна», деганлар. Абу Сулаймон Хаттобий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Набий алайҳиссалом хатибнинг икки исмни бир замирда (кўрсатиш олмоши) жам қилганини ёқтирмаганлар. Чунки Аллоҳ ва Расулнинг сўзлари бир замирда келтирилса, Расулуллоҳни Аллоҳга тенглаштиришга ўхшаш ҳолат юзага келади». Лекин шуни таъкидлаш керакки, бирон кишининг тўғри ёки хато йўл тутганини аниқлашда икки-си – Аллоҳ ва Расулига бўйсуниш ва бўйсунмаслик бир-биридан ажралмасдир. Аллоҳ таолонинг «Агар улар мўмин бўлсалар, Аллоҳ ва Унинг расулини рози қилмоқлари ҳақлироқ эди» деган сўзида ҳам шунга ишора бор. Мазкур оятда Аллоҳ ва Расул сўзларини ўз зимнига олувчи «уни» кўрсатиш олмоши бирлик шаклда келти-рилган . Аслида Аллоҳ таолонинг мартабаси жамики мавжудотлар мартабасидан таққослаб бўлмайдиган дара-жада улуғ ва олийдир. Аммо Аллоҳнинг номидан кейин зикри келтирилган ҳар бир нарсанинг мақоми кўтарилади ва шарафи янада ошади. Аллоҳ ва Унинг расули сўзларини бир замирда (кўрсатиш олмоши) келтирмаслик мустаҳаб ва одоб бўлса-да, аммо таъқиқ даражасида бу-тунлай ман этилган эмас. Бунга имом Нававийнинг қуйидаги сўзлари далил бўлади: «Тўғрироғи, хатибга мақсадни очиқ баён қилмагани, ишора ва рамзий ифода-лардан четланмагани учун эътироз билдирилиб, сўзи ин-кор этилди. Аммо бундан икки исмни бир замирда жам-лаш ножоиз деган маъно чиқмайди. Чунки бир қанча ўринларда шунга ўхшаш ҳолатни кўриш мумкин. Шулар-дан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Аллоҳ ва Унинг расули – иккисидан бошқа барчадан севимлироқ бўлмагунча...» маъносидаги ҳадисларидир. 3. Аллоҳ таолонинг Набий соллаллоҳу алайҳи васал-ламга салавот йўллаши ҳам улуғлашига далолат қилади. Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасида айтади: «Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга салавот айтурлар. Эй имон келтирганлар! Сиз ҳам ун-га салавот айтинг ва салом юборинг» . Агар салавот Аллоҳ тарафидан бўлса – раҳматни, фа-ришталар томонидан айтилса – истиғфорни, одамлар то-монидан айтилса – дуони билдиради. Абул Олия ва Ҳасан Басрий раҳимаҳумаллоҳ Фотиҳа сурасидаги «Бизларни тўғри йўлга бошлагин» маъносидаги оятни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг аҳли байтлари ва саҳобалари, дея тафсир қилишган. Шу сурадаги «Сен неъмат берганларнинг йўлига» маъносидаги ояти кари-мани Абдурраҳмон ибн Зайд раҳимаҳуллоҳ юқоридагидек Расулуллоҳ алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари, деб тафсир қилган. Абу Абдурраҳмон Суламий «Батаҳқиқ, узилмайдиган мустаҳкам тутқични ушлабди» деган оятдаги мустаҳкам тутқич Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир, деб келтиради. Бошқа муфассирлар «узил-майдиган мустаҳкам тутқич»ни Ислом дини ёки шаҳодат калимаси деб шарҳлашади. Шунингдек, Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ «Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассизлар» оятидаги «неъмат» сўзини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам номи билан боғлиқ ҳолда тушунтириб: «Бу ўринда Аллоҳ таоло у зотни бизга инъ-ом қилганини эслатмоқда», деган. Кўпчилик муфассирлар Зумар сурасидаги «Ростни (сўзни) келтирган ва уни тасдиқ қилган эса – ана ўшалар тақводорлардир» маъносидаги оятни шарҳлаганда, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғрисида сўз бораётганини келтирадилар. Чунки у зот тўғри сўз ва ҳақни олиб келганлар, дейишган. Айрим му-фассирлар айнан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақни ва тўғри сўзни тасдиқлашларини таъкидлаб, исми мавсуланинг такрор келтирилмаслигининг ўзи ҳам бу фикрни қувватлаб турибди, деганлар. Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ таолонинг «Ахир, Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топмасми?» деган сўзини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг саҳобалари, деб шарҳлайди. Яъни у зот билан саҳобалари томонидан ривоят қилинадиган шаръий ҳукмларга тегиш-ли маълумотлар ва ишончли ҳужжат-далиллар қалбларга ором ва кўнгилларга сакинат беради. Қарангки, Расулуллоҳ билан саҳобаларини эслашнинг ўзиёқ қалбларга қанчалик хотиржамлик ва роҳат бағишлар экан. Зотан, солиҳ зотлар зикр қилиниб, ёдга олинганда Аллоҳнинг раҳмати тушади. Аллоҳнинг раҳмати тушган-да қалбларни ўзгача ҳузур-ҳаловат чулғаб олишини бир ўйлаб кўринг. Аллоҳ таоло Расулини яхши кўргани ва улуғлаганига то умрларининг охирига қадар турли азият ва зарарлардан сақлагани очиқ-ойдин ҳужжат бўла олади. Аллоҳ таоло Моида сурасида шундай деб марҳамат қилади: «Аллоҳ сени одамлардан сақлайди» . Хотамул анбиё Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шунга ўхшаш турли иззат-икром кўрсатилганини бирма-бир айтаверсак, асло тугамайди. Бу эса Пайғамбаримизнинг мартабалари ниҳоят даражада улуғлиги, инсониятга тенги йўқ рисолатни етказгани ва Аллоҳ у зотдан бу дунё ва у дунёда тўлиқ рози бўлганига қатъий далилдир. Чунки бу рисолат қиёматгача боқий ту-ради ва илоҳий рисолатлар ичида энг охиргиси бўлиб қолади.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ