22 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 22-куни

  • Ҳижрий 595-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 22-январ) “Муваҳҳидий” халифаси Абу Юсуф Яъқуб Мансур  вафот этди. У Мағриб ва Андалус давлати халифаларининг энг буюкларидан бири бўлган. Шаҳарлар унинг даврида гуллаб яшнаган.
  • Ҳижрий 626-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1229-йил 18-феврал) Султон Айюбий Комил ибн Одил билан Рум давлати императори Фредрик II ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Султон Комил Байтул-мақдисни имераторга сулҳ эвазига топширадиган бўлди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эр сифатида ва оилавийи ҳаётдаги услублари  

 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилавийи ҳаётларини ўрганган киши «Аёлларингиз билан яхшилик ила яшанг»[1] оятининг амалий кўринишига гувоҳ бўлиши мумкин.

Оилада учраб турадиган муаммо ва бошқа оилавий масалаларда у зотнинг эр, оила бошлиғи сифатидаги ҳаётларининг барча бўғини мана шу оят асосида ҳаракатланар эди.

Ҳатто у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жамиятдаги, нафақат жамият балки, оламлар Роббиси ҳузуридаги энг яхши инсон бўлишда юқоридаги оятни асосий мезон қилиб олдилар.

Киши аёлига яхши муомила қилиб у билан меҳр-оқибат ила яшамагунича афзаллик мақомига ҳаргиз эриша олмайди. Чунки аёл катта бир жамият биносининг биринчи ғишти ҳисобланади. Ким биринчи ғишт ила чиройли муомила қила олмаса, уни моҳир қурувчи Зот Аллоҳ айтгандек ўрнатмаса, келажакда орзу қилган биносини рисоладагидек битказа олмайди. Ундай бинонинг жамиятга кераги бўлмайди.

Имом Термизий раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам афзаллик мақомига эриштирувчи асосий омилни баён қилиб шундай дедилар:

عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْلِي،

Оиша розияллоҳу анҳодан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшиларингиз, аҳли оиласига яхшилик қиладиганларингиздир. Мен сизларнинг ичингизда аҳлига яхшилик қилишда энг яхшингизман», дедилар»[2].

Аллоҳнинг ҳузурида энг яхши банда бўлиш, аҳли-аёлига яхшилик қилишга боғлиқ экан, аёлларимизга яхшилик қилиш борасида Аллоҳ айтгандек шариат кўрсатмасига мувофиқ амал қилишимиз учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эрлик ва уй бошлиғи жиҳатларини ўрганиб чиқишимиз керак бўлади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримиз билан қандай муомила қилганлар, оилада учраб турадиган баъзи муаммоларни қайндай ҳал қилганлар ва аҳилларини ҳам дунё ва ҳам охират саодатига етаклайдиган таълимларни қандай берганлар? Буларнинг барчасини у зотнинг муборак ҳаётларига назар ташлаш орқали билиб оламиз.

Давоми бор....

Абдулазиз Мансурхўжа

 



[1] Нисо сураси, 19.

[2] Имом Термизий ривояти

08:14 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Шаввол ойининг 4-куни
Кейинги мақола
Шамоил
«Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، عَن...
12:03 / 06.09.2023 Батафсил...
Шамоил
«Биз мерос қолдирмаймиз»
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حُسَيْنُ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَمْرِو بْنِ الْحَارِثِ، أَخِي جُوَيْرِيَةَ لَهُ صُحْبَةٌ، قَالَ...
14:44 / 28.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Мени ўзим ҳам умматимга фаратман»
حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ الْجَهْضَمِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَلَمَةُ بْنُ نُبَيْطٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ أَبِي هِنْدَ، عَنْ نُبَيْطِ بْنِ شَرِيطٍ، عَنْ...
15:13 / 23.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам душанба куни вафот этдилар»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، وعياش العنبرى , وسوار بن عبد الله , وغير واحد , قالوا: أخبرنا يحيي بن سعيد , عن سفيان الثورى , عن موسى بن أبي عائشة , عن عبيد الله , عن ابن عباس وعائشة: أن أبا بكر...
17:31 / 21.08.2023 Батафсил...