Робиъул-аввал ойининг 26-кун
Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.
Бу ерда Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан юқоридаги ҳадисга ўхшашини ривоят қилган.
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُعَاذُ بْنُ هِشَامٍ، قَالَ: حَدَّثَنِي أَبِي، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كَانَ أَحَبَّ الثِّيَابِ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، يَلْبَسُهُ الْحِبَرَةُ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кийган кийимлари орасидан энг суюклиси ҳибара (ҳибара – Ямандан келтириладиган пахталик ёки зайтун поясидан тўқиладиган устки кийим, кўпроқ зангори рангда бўлади) эди».
حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ غَيْلانَ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ عَوْنِ بْنِ أَبِي جُحَيْفَةَ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، وَعَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ، كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَرِيقِ سَاقَيْهِ
قَالَ سُفْيَانُ: أُرَاهَا حِبَرَةً
Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни эгниларидаги қизил ҳулла (ҳулла – арабларда ридо ва изордан, яъни устки ва пастки либосдан иборат кийим) билан кўрдим. У зотнинг болдирларининг нур сочиб туриши ҳамон кўз ўнгимда».
Суфён раҳматуллоҳи алайҳ: «Эгниларидаги кийим (ҳулла эмас) ҳибара бўлса керак, деб ўйлайман», деган.
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси