Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуббани кийдилар

1 ой аввал 1870 siyrat.uz

حَدَّثَنَا يُوسُفُ بْنُ عِيسَى، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا يُونُسُ بْنُ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنِ الشَّعْبِيِّ، عَنْ عُرْوَةَ بْنِ الْمُغِيرَةِ بْنِ شُعْبَةَ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم، لَبِسَ جُبَّةً رُومِيَّةً، ضَيِّقَةَ الْكُمَّيْنِ

Урва ибн Муғира ибн Шуъба отасидан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам енги тор бўлган Румдан келтирилган жуббани кийдилар».

Жубба – ипак, жун ва бошқа матолардан тикиладиган ёқасиз қимматбаҳо устки кийим бўлиб, бугунги кундаги чопонга ўхшаш бўлган.

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا حماد بن زيد , عن أيوب , عن محمد بن سيرين , قال: كُنَّا عِنْدَ أَبِى هُرَيْرَةَ رضي الله عنه وَعَلَيْهِ ثَوْبَانِ مُمَشَّقَانِ مِنْ كَتَّان فَتَمَخَّطَ في أحدهما . فَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: بَخْ بَخْ يَتَمَخَّطُ أَبُو هُرَيْرَةَ فِى الْكَتَّانِ . لَقَدْ رَأَيْتُنِي وَإِنِّى لأَخِرُّ فِيمَا بَيْنَ مِنْبَرِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم وحُجْرَةِ عَائِشَةَ رضي الله عنها مَغْشِيًّا عَلَيَّ، فَيَجِىءُ الْجَائِي فَيَضَعُ رِجْلَهُ عَلَى عُنُقِى، يُرَى أَنّ بِي جْنُونٌا، وَمَا بِي جُنُونٍ، ومَا هو إِلاَّ الْجُوعُ

Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳузурида эдик. Эгнида қизилга бўялган канопдан тикилган бир жуфт кийим бор эди. У кийимининг бирига бурнини артиб: «Байбай! Абу Ҳурайра канопга бурнини артяптия? Эсимда, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари билан Оишанинг ҳужраси орасида ҳушимдан кетиб, йиқилиб тушардим. Шунда биров келиб, оёғини бўйнимга қўяр эди. Мени жинни деб ўйлашарди. Ҳолбуки, менда жиннилик йўқ эди, у очлик эди», деди».

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

Абдулазиз Усмон таржимаси

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ