Сарид ва ақит таоми

1 ой аввал 154 siyrat.uz

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، قَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ، عَنْ مُرَّةَ الْهَمْدَانِيِّ، عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: فَضْلُ عَائِشَةَ عَلَى النِّسَاءِ كَفَضْلِ الثَّرِيدِ عَلَى سَائِرِ الطَّعَامِ

 

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оишанинг бошқа аёллардан афзаллиги сариднинг бошқа таомлардан афзаллигига ўхшайди», дедилар».

Изоҳ: Сарид – тўғралган гўшт титилиб кетгунча қайнатиб, сўнг нон тўғраб тайёрланадиган таом. Сарид ўша пайтларда энг тотли ва фойдали, тансиқ таом бўлган.

 

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مَعْمَرٍ الأَنْصَارِيُّ أَبُو طُوَالَةَ، أَنَّهُ سَمِعَ أَنَسَ بْنَ مَالِكٍ، يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: فَضْلُ عَائِشَةَ عَلَى النِّسَاءِ كَفَضْلِ الثَّرِيدِ عَلَى سَائِرِ الطَّعَامِ

 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оишанинг бошқа аёллардан афзаллиги сариднинг бошқа таомлардан афзаллигига ўхшайди», дедилар».

 

حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ مُحَمَّدٍ، عَنْ سُهَيْلِ بْنِ أَبِي صَالِحٍ، عَنِ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، تَوَضَّأَ مِنْ أَكْلِ ثَوْرِ أَقِطٍ، ثُمَّ رَآهُ أَكَلَ مِنْ كَتِفِ شَاةٍ، ثُمَّ صَلَّى، وَلَمْ يَتَوَضَّأْ

 

Абу Солиҳ раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Абу Ҳурайра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир бўлак ақит еганлари учун таҳорат олганларини кўрди. Сўнг (вақт ўтиб) у зотнинг қўйнинг қўл гўштидан еб, таҳорат олмай намоз ўқиганларини кўрди».

Изоҳ: Ақит – қўй ёки эчки сутини қуруқ кукун ҳолига келгунича қайнатиб тайёрланадиган таом. Араблар уни одатда баҳор кунларининг охирида тайёрлаб, қуритиб, ёзгача сақлаб қўйишган. Ёзда эса уни сувда эритиб, бироз ширинлик аралаштириб ичишган. Уни ҳозирги кундаги қуритилган сут ёки қурутга ўхшатиш мумкин.

 

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

Абдулазиз Усмон таржимаси




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ