«Фокиҳа» нима?

3 йил аввал 1871 siyrat.uz

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ: أَنْبَأَنَا عَمْرُو بْنُ عَاصِمٍ، قَالَ: أَنْبَأَنَا حَمَّادُ بْنُ سَلَمَةَ، قَالَ: أَنْبَأَنَا حُمَيْدٌ، وَثَابِتٌ، عَنْ أَنَسٍ، قَالَ: لَقَدْ سَقَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، بِهَذَا الْقَدَحِ الشَّرَابَ كُلَّهُ، الْمَاءَ، وَالنَّبِيذَ، وَالْعَسَلَ، وَاللَّبَنَ

Анас розияллоҳу анҳу айтади:

«Мана шу жом билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичимликларнинг барчасини — сув, набиз, асал ва сут ичирганман».

Изоҳ: «Набиз» деб хурмо, майиз каби қуруқ меваларни сувга ивитиб, хамрга айланмай туриб олинадиган ичимликка айтилади. Агар унинг вақти ўтиб кетса, хамрга айланиб, маст қилувчи ичимлик бўлиб қолади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (тановул қилган) фокиҳанинг васфи

«Фокиҳа» сўзи кўнгил очувчи, яъни овқатга қўшимча ейиладиган мева, ширинлик, ичимлик ва бошқаларнинг умумий номидир.

حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ مُوسَى الْفَزَارِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، يَأْكُلُ الْقِثَّاءَ بِالرُّطَبِ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бодрингни хурмо билан ер эдилар».

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

Абдулазиз Усмон таржимаси




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ