Аллоҳ Ўз Пайғамбарини фаришталари ҳузурида мақтасин

7 йил аввал 1266 siyrat.uz

Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга айтадиган салавот ҳақида уламоларимиз бир қанча таъриф беришган. Уларнинг энг яхшиси ва кенг қамровлиси улуғ тобеин Абул Олия айтган мазкур таърифдир. “(сав)” дегани “Аллоҳ Ўз Пайғамбарини фаришталари ҳузурида мақтасин ва салом юборсин”, деганидир[1].

Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга айтадиган салавотини “Унинг раҳматидир” деб тафсир қилиш заиф гапдир. Зеро, Аллоҳнинг раҳмати ҳар бир мўминга бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уламоларимиз: “Фалончига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин”, дейишнинг жоиз эканига иттифоқ қилишган. Аммо “фалончига Аллоҳнинг салавоти бўлсин”, дейиш ҳақида ихтилоф бор. Бу эса салавот бошқа, раҳмат бошқа эканини билдиради. Масалан: Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сураси, 157-оятида:

 

“Ана ўша (сабрли киши)ларга Парвардигорлари томонидан салавот ва раҳмат бордир” дея салавот билан раҳмат орасини ажратган. Демак, Аллоҳнинг салавоти раҳматидан кўра хосроқдир. Хуллас, Аллоҳ таолонинг Пайғамбарига салавоти Пайғамбарини фаришталари ҳузурида мақташидир!

Ибн Қаййим ал-Жавзийя Пайғамбаримизга салавот айтишнинг фойдаларидан ўттиз тўққизтасини санаб ўтган.[2]



[1] Имом Бухорий ривояти, “Ал жомеъус саҳиҳ”, “Қуръон тафсири” китоби, Аҳзоб сураси, 10-боб таълиқи, исноди “ҳасан”.

[2] “Жалоул афҳом фий фазлиссолати вассалам ъала Муҳаммадин хойрил анам” китоби.

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ