Маккалик мушриклар билан бўлган жанглар

1 ўн йил аввал 2322 siyrat.uz

Мусулмонларнинг Қурайш қабиласи билан сиёсий муносабатлари Маккада мусулмонликнинг туғилишидан бошланди (м. 610). Бу муносабатлар турли-туман паллаларни босиб ўтди ва ниҳоят мусулмонлар томонидан Макканинг фатҳ этилиши билан тугади (м. 630).

Мусулмонларнинг маккалик мушриклар билан бўлган бу муносабатлари икки даврни бошдан кечирди: а) сулҳ даври; б) ҳарб даври. Сулҳ даврида мусулмонлар қурайшийларнинг барча ёмонликларига сабр билан чидадилар. Кучли иймонларига суянган ҳолда тишларини тишларига қўйиб, сулҳни бузмасликка ҳаракат қилдилар. Бу ҳол Макка даврининг охиригача айни зайлда давом этди. Ҳатто Мадинада ҳам ҳижратнинг иккинчи йилига қадар давом этди.

Ҳарб даври эса ҳижратнинг иккинчи йилида жиҳодга изн берилиши билан бошланди. Энди мусулмонлар иймон-эътиқодларини мудофаа қилишга мажбур бўлиб, қўлга қурол олдилар. Ҳарб даври ҳам икки паллага айрилади. Ҳарб даврининг илк палласига Абво ғазоти бошланғич бўлди. Бадр, Уҳуд, Ҳандақ каби қонли урушларга йўл очилди. Ҳудайбия сулҳи маълум муддат ҳарб даврига танаффус берди, аммо қурайшийлар сулҳни буздилар. Шу даврдан иккинчи палла ҳам бошланди. Ҳарб даврининг иккинчи палласидаги энг муҳим уруш Макканинг фатҳ этилиши бўлди. Бу фатҳ мусулмонларнинг мушриклар устидан қозонган унутилмас ғалабаси эди. Йигирма йилдан бери (610-630) давом этиб келаётган «Ислом-мушрик» муносабатлари, узоқ давом этган мужодала Макканинг фатҳидан сўнг ҳақнинг ботилдан устуворлиги билан ниҳоясига етди.

Шундай қилиб, ҳарб даврида Ҳудайбия сулҳидан олдин маккалик мушриклар билан олиб борилган урушларнинг дастлабкилари Бадр, Уҳуд, Ҳандақ ғазотлари эди. Ҳудайбия сулҳидан сўнгра эса Макканинг фатҳи бўлди.

Катта Бадр ғазотидан олдинги тўрт ғазотда душман билан тўқнашув бўлмаган, қон тўкилмаган. Булар моҳият эътибори билан «ҳаракатлар» эди.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ