Пайғамбаримизнинг шамоиллари, юксак ахлоқлари ва инсонлик васфлари: Расули акрамнинг шамоиллари

6 йил аввал 1199 siyrat.uz

Расули акрам ўрта бўйдан новчароқ, йирик суякли, гавдали, бақувват, хушбичим бир инсон бўлганлар. Терилари юмшоқ, вужудлари қизғиш-оқ, киприклари қора ва узун, кўзлари қора ва каттагина, икки қошларининг ораси очиқ, бироқ бир-бирига яқин. Соқоллари қалин ва бир тутам. Катта бошли, ҳилол қошли эдилар. Пешоналари баланд, бурунлари текис, бўйчан, кўкраклари кенг эди. Қоринлари билан кўкраклари бир (текис) эди. Семиз ҳам, ориқ ҳам эмасдилар. Тиғиз этли эдилар. Қадамлари ясси эмас, чуқур эди. Кўзлари узоқни кўрар, қулоқлари узоқдан овоз оларди. Оғизлари каттагина бўлиб, тишлари зич жойлашган эди. Юзларининг бутун чизиқлари кўринарди. Елкалари этли, елка суяклари энли эди1.

Хуллас, бошқа пайғамбарлар каби аъзолари соғлом ва мукаммал эди2. Бироқ уларнинг (бошқа пайғамбарларнинг) энг гўзали эдилар. Гўзал юзли эдилар. Гўзал вужудли эдилар.

Жавдат Пошо дейдики: «Ранглари на оҳак мисол оқ, на сарғимтир, балки иккиси ўртасидаги гул каби, қизилга яқин оқ-порлоқ бўлган; муборак юзларидан нур тараларди. Кўзларининг оқида ҳам қизиллик бор эди. Тишлари инжу каби порлар, гапираётганларида гўё тишларидан нур сочилар, кулаётганларида оғизлари бир латиф чақмоқ каби зиё таратиб очилар эди.

Вафотларида соч-соқоллари эндигина оқаришни бошлаган эди»3.

Шоир Ҳассон ибн Собит ал-Ансорийнинг Расули акрам ҳақларидаги машҳур қитъасини4 ўн уч аср кейин турк шоири Меҳмет Нурий шундай таржима қилган эди:

Кўрмади асло бу кўзлар сендан гўзал бир кимсани,

Туғилмади ҳеч бир аёлдан сендан ажмал, ё Набий!

Айбу нуқсондин мубарродир вужуди ақдасинг,

Орзуинг узра яратмишдир гўё Яздон сени.

Асҳобдан ҳазрат Жобир: «Пайғамбарнинг юзлари қуёш, ой янглиғ порлоқ эди. Моҳтобли бир кечада бир Пайғамбаримизнинг муборак юзларига, бир ойга қарадим. Расулуллоҳнинг юзлари янада жозибакор эди», деган.

Икки елкаларининг ўртасида «Нубувват муҳри» бор эди. Бу «Нубувват муҳри» ёввойи каптар тухуми сингари қирмизи бир ғудда (без, шиш) шаклида эди. Қора холлар бир жойга йиғилиб, узун тукли бир хол бўлиб қолган эди5.

Изоҳлар

1. Термизий. «Асри Саодат», 2-жилд, 784-бет.

2. Набиййи Зишоннинг суннатли туғилганликлари ҳақида ҳеч бир фикр собит эмас (Исмоил Ҳаққи Измирли. «Сияри Жалилаи Набавия», 113-бет).

3. «Қиссаси Анбиё», 4-жилд, 364-бет.

5. «Саҳиҳи Муслим». «Асри Саодат», 2-жилд, 785-бет.

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ