Пайғамбар сийрати ва тарих

7 йил аввал 2800 siyrat.uz

Пайғамбар сийрати

Уни ўрганишга қандай эътибор қаратилмоқда ҳамда бугунги кунда уни қандай англамоқ лозим.

Пайғамбар сийрати ва тарих

Шубҳа йўқки, Муҳаммад мустафо соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари турли забону макондаги мусулмонлар фахрланадиган, қувватланадиган    буюк    тарихнинг асосий устунидир. Мусулмонлар тарихни мана шу сийрат асосида ёзганлар, яъни мусулмон муаррихлар ёзган биринчи тарихий воқеалар ва ҳодисалар сийрати набавий воқеаларидан иборат бўлган. Кейин унинг орқасидан ҳозирги замонимизгача бўлган ҳодисалар битилган.
Ҳатто Арабистон ярим оролидаги Ислом девори ортидаги кенг жоҳилият тарихини ҳам мусулмонлар аввало араблардан эшитишган кейин исломий кўз қараш билан ва Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт йўлларида гавдаланган буюк тарих нури билан ёзишга ҳаракат қилишган. Натижада у давр "жоҳилият даври", деб аталган.
Демак, Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари гўё бир марказий ўқ вазифасини бажариб, ўша ўқ атрофида Арабистон ярим оролидаги Ислом тарихини битиш ҳаракати айланар экан. Албатта бу сийратнинг биринчидан, араб олами тарихига, иккинчидан, бошқа Исломий мамлакатлар тарихига беқиёс таъсири бордир.
Дарҳақиқат, мусулмонлар тарих воқеаларини битишда уларнинг тўғри ёки нотўғрилигини ажратишда нозик, илмий бир манҳажга - дастурга эга бўлдиларки, бундай дастур бошқаларда топилмас. Лекин улар агар сийрати набавий бўлмаганида бу дастурни кашф қилолмаган ва тарихни битишда уни нуфузли ўринга қўйишга эришмаган бўлар эдилар. Яъни улар мана шу сийратни саҳиҳ ҳолатда, унга гумон ёки хато аралаштирмасдан ёзишга муҳтож эканликларини ҳис қилдилар. Чунки улар Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари ва суннатлари Оллоҳ таолонинг Китоби - Қуръонни фаҳмлаш учун калит эканлигини, унга амал қилишда етук намуна эканлигини билар эдилар.
Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳақ Пайғамбарлигига, Қуръони Карим Оллоҳ таолонинг Китоби эканига ва Охират Кунида Оллоҳ таоло олдида ҳисоб-китоб қилиниш борлигига аниқ ишонганликлари учун ҳам улар Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг покиза сийрат ва суннатларини ўз ичига олган илмий дастурга эришиш йўлида бор кучларини аямадилар.
Мен илмий дастур деб, ҳадиси шариф истилоҳларини назарда тутяпман. Бу илм аввал-бошда Пайғамбаримиз сийратлари асосидаги покиза суннат учун хизмат қилган бўлса, кейинчалик умумий тарих хизмати учун бир манҳажга ва унинг ҳақиқатини ботилдан ажратадиган мезонга айланди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ