Арвонинг отаси Абдулмутталибга йиғлаб айтган марсияси

3 йил аввал 1770 siyrat.uz

Кўзларим ахлоқи ҳаёю  адаб, (феъли) жўмардлик (саховат) бўлган зотга муносиб ҳолда (аччиқ-аччиқ) йиғламоқда. Табиати мулойим, феъли кенг (бадавлат), ахлоқи гўзал ва нияти олий бўлган зотга (йиғламоқда) (Ўз даврида) унга ўхшаши бўлмаган, олий хулқ ва саховат эгаси отанг «Шайбат ал-хайр»га (йиғлади). Басавлат, ҳайбатли ва мулойим, шуҳрати офтобдек равшан мўътабар зотга (йиғлади). Келишган, кўркам, фазилат соҳиби ва буюклик, йўлбошчилик ва улуғворлик ҳам унинг сифати бўлган зотга (йиғлади). Барчага маълум азалий шараф соҳиби, чавандозларча қувноқ, (шод) отамга (йиғлади). Молик, Рабиъ ва Фиҳр жамоаларининг раҳбари, турли тортишувлар чоғида уларни яраштирувчи зотга (йиғлади). У карам ва ҳиммат соҳиби, жангларда эса қувват эгасидир. (Жасур) чавандозларнинг ҳам (юраги) даҳшатдан қўрқувга тушадиган жангларда (ҳам қувват эгасидир). У (дунёдан) кўзинг тушганда қувонтирадиган кескир (бақувват) қиличнинг тиғидек мардлик билан ўтди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ