Абу Толибнинг меҳр-оқибат кўрсатганлари учун қавмини мақтаб айтган шеъри

3 йил аввал 1871 siyrat.uz

Абу Толиб қавмининг ўзи билан ғайрат қилиб, оқибат кўрсатиб, уни хурсанд қилганларини кўргач, уларни мақтай бошлади ва ўтмишларини эслаб, қавмининг иродасини мустаҳкамлаш, шунинг­дек, ўзи билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оқибат кўрсатишлари учун у Зотнинг фазилатлари ҳамда улар орасидаги мақомларини тилга олиб шундай деди:

Қачонки, Қурайш бир куни мақтаниш учун йиғилса,

Абдуманоф унинг сири ва чин сўзи бўлади.

Абдуманофнинг улуғлари йиғиб кўрилса,

Унинг улуғлари ва ўтмиши Бани Ҳошимдан чиқади.

(Қурайш) бир куни фахр қилса, албатта, Муҳаммад

Улар ичидан танлангани ва каримларидир.

Қурайш яхши-ёмон билан бизга қарши бўлди,

Бироқ уларнинг орзулари рўёбга чиқмади.

Илгари биз бирор зулмга индамай кетмасдик,

Агар такаббурлик қилсалар, унга яраша жавоб берамиз.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ