Ҳамзанинг Абу Жаҳлга муносабати ва Исломни қабул қилиши

3 йил аввал 2015 siyrat.uz

Шунда Ҳамза қаттиқ ғазабга минди. Аллоҳ шу сабабли унга илти­фот кўрсатишни ирода қилган эди. У шошилганча, ҳеч кимга қарамай, Абу Жаҳлга ташланишга шай бўлиб, чиқиб кетди. Масжидга киргач, Абу Жаҳлни одамлар билан ўтирганини кўрди. Унинг олдига юриб, тепасига келди-да, камони билан бошига уриб, яралади ва: «Уни ҳақорат қиляпсанми? Ҳолбуки, мен ҳам унинг динидаман, у айтган нарсани мен ҳам айтаман, кучинг етса, гапингни менга қайтар-чи!» – деди. Шунда Бани махзумлик кишилар Абу Жаҳлга ёрдам бериш учун Ҳамзага қарши турган эдилар, Абу Жаҳл: «Абу Уморани ўз ҳолига қўйинглар! Аллоҳга қасамки, мен унинг жиянини ёмон сўзлар билан ҳақорат қилган эдим», – деди. Шу билан Ҳамза розияллоҳу анҳу Исломни тўлиқ қабул қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима десалар, шунга эргашди.

Ҳамза мусулмон бўлгач, Қурайш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кучли ва ҳимояли бўлганларини, Ҳамза у Зотни ҳимоя қилишини тушунишди. Шу сабабли улар етказаётган азиятларидан бироз тийилдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ