Қуръонни баланд овозда ошкора ўқиган биринчи инсон Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Қуръонни жаҳрий ўқигани учун унга Қурайш тарафидан етган азият.

1 ўн йил аввал 2229 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга Яҳё ибн Урва ибн Зубайр отасидан ривоят қилиб, деди: Маккада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Қуръонни ошко­ра овозини чиқариб ўқиган биринчи инсон – Абдуллоҳ ибн Масъ­уд розияллоҳу анҳудир. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари тўпланиб: «Аллоҳга қасамки, Қурайш Қуръоннинг баланд овозда ўқилишини ҳали эшитмаган. Шундай экан, ким уларга эшиттиради», – дедилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд: «Мен», – деди. Улар: «Биз сенга зиён етказиш­ларидан қўрқамиз. Биз қавмдан уни ҳимоя қила оладиган қариндоши бор кишини назарда тутяпмиз», – дедилар. У: «Мендан хавотир ол­манглар, мени Аллоҳ ҳимоя қилади», – деди. Эртасига ибн Масъуд чошгоҳ пайти «Мақоми Иброҳим»га келди. Қурайшликлар одатда­гидай тўпланадиган жойларида эдилар. У «мақом»нинг олдида ту­риб, овозини банд кўтарганча қироат қила бошлади: «Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Мeҳрибoн (Aллoҳ) Қуръoнни тaълим бeрди»135. Сўнг уларга юзланиб, ўқишни давом эттирди. Қурайшликлар унга тикилиб туришди-да, сўнг: «ибн Умму Абд нима деяпти?» – дейишди. Сўнгра: «У Муҳаммад келтирган нар­салардан бирини тиловат қилаяпти-ку!» – дейишди-да, бориб, юзи­га ура кетишди. Абдуллоҳ ибн Масъуд эса сурадан Аллоҳ хоҳлаган жойига етгунча ўқишда давом этди. Сўнг асҳобларининг ёнига юзи жароҳатланган ҳолда қайтиб келди. Саҳобалар: «Мана шундан хаво­тир олган эдик», – дедилар. У: «Аллоҳнинг душманлари менга ҳеч қачон ҳозиргичалик хор кўринмаган. Хоҳласангиз, эртага ҳам худди шундай қиламан», – деди. Саҳобалар: «Йўқ, етарли, шубҳасиз, уларга ёмон кўрган нарсаларини эшиттирдинг», – дедилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ