Нажоший отасининг қатл этилиши ва амакисининг ҳокимият тепасига келиши

3 йил аввал 1837 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: Зуҳрий деди: менга Урва ибн аз-Зубайр Абу Бакр ибн Абдураҳмоннинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилган хадисини айтиб берди: У: «Сен Нажоший­нинг: «Аллоҳ менга тахтимни қайтариб берганида мендан пора ол­маган эди, энди мен бу ишда пора олайинми? Аллоҳ мен ҳақимда одамларнинг айтганини қилмадики, мен Аллоҳ ҳақида одамларнинг айтганини қилсам», деган сўзининг маъносини биласанми?» – деди. Мен: «Йўқ», – дедим. У: «Мўминлар онаси Оиша розияллоҳу анҳо менга айтиб беришича, Нажошийнинг отаси қавмининг подшоҳи бўлиб, Нажо­шийдан бошқа ўғли йўқ эди. Нажошийнинг бир амакиси бўлиб, унинг ўн иккита ўғли бор эди. Улар Ҳабашистон мулкидаги подшоҳ оила­си эдилар. Ҳабашлар ўзаро: «агар Нажошийнинг отасини ўлдириб, ўрнига акасини подшоҳ этиб сайласак, яхши бўлар эди. Чунки унинг Нажошийдан бошқа ўғли йўқ. Укасининг эса, ўн иккита ўғли бор. Ўғиллар подшоҳликни оталаридан кейин кетма-кет мерос қилиб олар, ҳабашлар мулки эса узоқ давр сақланиб қолган бўларди», – дейишди. Шундай деб Нажошийнинг отаси устига бостириб келишди ва уни ўлдириб, укасини подшоҳ этиб сайлашди. Улар бир муддат шундай турдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ