Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши тил бириктириши

1 ўн йил аввал 1892 siyrat.uz

 

Ибн Исҳоқ: қурайшликлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларининг Ҳабашистонга бориб ҳузур ва қарор топганликлари, Нажоший­нинг бошпана сўраб келган мусулмонларни ўз ҳимоясига олгани, Умар розияллоҳу анҳу мусулмон бўлиб, Ҳамза ибн Абдулмутталиб билан бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалари томонга ўтгани ҳамда Ислом дини қабилалар орасида ёйила бошлаганини кўришгач, барчалари бир жойга йиғилиб, Бани Абдулмутталибга қарши, уларга қиз бериб қиз олмаслик, ҳеч қандай олди-сотди қилмаслик каби шартлар битилган саҳифани ёзишга келишдилар. Сўнгра мазкур саҳифани буни барчага билдириш мақсадида Каъба ичига осиб қўйдилар. Ушбу саҳифага ко­тиблик қилган киши Мансур ибн Икрима ибн Омир ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддор ибн Қусай эди.

Ибн Ҳишом бошқа бир ривоятда ан-Надр ибн ал-Ҳориснинг ко­тиб бўлганини айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дуоибад қилганлар ва шундан сўнг унинг баъзи бармоқлари фалаж бўлиб қолган.

Ибн Исҳоқ: қурайшликлар бу ишни қилганларида Бани Ҳошим ва Бани Мутталиб ўз жамоатлари билан Абу Толиб ибн Абдулмут­талибга келиб қўшилдилар. Бани Ҳошимдан асл номи Абдулуззо ибн Абдулмутталиб бўлган Абу Лаҳаб эса ажралиб чиқиб Қурайш муш­рикларига қўшилди ва уларни қўллаб-қувватлади.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ