Абу Жаҳл ва у ҳақида туширилган оят

3 йил аввал 2323 siyrat.uz

Аллоҳ мушрикларни қўрқитиш учун Заққум дарахтини зикр қилиб келтирганида Абу Жаҳл ибн Ҳишом: «Эй Қурайш жамоаси! Муҳаммад сизларни у билан қўрқитаётган Заққум дарахти нима эка­нини биласизларми?» – деди. Улар: «Йўқ» дейишди. Шунда у: «Бу Ясрибнинг ёғли хурмосидир. Аллоҳга қасамки, агар ундан қўлимизга киритгудек бўлсак, биттада еб қўямиз», – деди. Шунда Аллоҳ у ҳақида шу оятни туширди: «Албатта, (дўзахдаги) Заққум дарах­ти гуноҳкорларнинг таомидир. (У) қоринларда ёғдек қайнар, қайноқ сувнинг қайнашидек»175. Яъни у айтганидек эмас.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ