Абу Суфён ва Бани Жаҳш

1 ўн йил аввал 1781 siyrat.uz

Бани Жаҳш ибн Риоб уйларидан чиққан пайтларида Абу Суфён ибн Ҳарб шошиб бориб уни Бани Омир ибн Луай уруғидан Амр ибн Алқамага сотиб юборди. Абу Суфённинг бу иши Бани Жаҳшга етиб боргач, уни Абдуллоҳ ибн Жаҳш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга билдирди. Шун­да Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абдуллоҳ! Аллоҳ сенга жаннатда ўша уй­лардан яхшироғини ато этишини хоҳламайсанми?» – деб сўрадилар. У эса: «Албатта, истайман», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унда сенга шундай бўлсин», – дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ этган­ларида Абу Аҳмад уйлари ҳақида сўз очди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб беришда кечикдилар. Шунда у ердагилар Абу Аҳмадга: «Эй Абу Аҳмад! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ йўлида йўқотилган молларин­гиздан бирон нарсани сўраб боришингизни хуш кўрмадилар», – дей­ишди. У бу сафар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сўз айтишдан тийилиб, Абу Суфёнга қарата шундай деди:

Абу Суфёнга охири надомат бўлган бир ишнинг оқибатини бил­дир,

Амакиваччаларинг уйларини ўз қарзингни тўлаш учун сотдинг,

Инсонларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ ҳаққи, иттифоқдошларингиз уларни қайтариб олиш учун қатъиятлидир,

Сен уларни олиб кет, олиб кет, улар сенинг бўйнингга бутунлай масъулияти билан ўралиб бўлган.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада рабиъул-аввал ойидан янги йилнинг сафар ойигача, масжид ва масканлари қурилгунича тушган жойларида яшаб турдилар. Ансорлардан бу қабиланинг бар­часи у Зот атрофларида йиғилиб, мусулмон бўлмаган биронта уй қолмади. Лекин Хатма, Воқиф, Воил, Умайя ва Тилка Авсуллоҳлар (улар Авснинг бир қисмини ташкил этарди) мушрикликда давом этишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ