Отика бинт Абдулмутталиб кўрган туш

3 йил аввал 2362 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга ишончли бир киши Икримадан, у ибн Аббос­дан, Язид ибн Румон эса Урва ибн Зубайрдан хабар бериб, шундай деди: «Отика бинт Абдулмутталиб Дамдам Маккага келишидан уч кун олдин қўрқинчли туш кўрганди. акаси Аббос ибн Абдулмутта­либга бориб: «Ака! Аллоҳга қасам, бу кеча шундай қўрқинчли туш кўрдимки, қавмингизга ёмонлик ва мусибат етишидан қўрқяпман. Мен сизга айтаётган бу нарсани ҳеч кимга айтманг», – деди. Аббос: «Нима кўрдинг?» – деб сўради. Отика: «Туяга минган бир киши ал-Абтаҳ водийсида туриб, баланд овоз билан: «Огоҳ бўлинглар, эй хи­ёнаткор қавм! Қочинглар! Уч кун ичида сизларни ҳалок қиламан», деди. Шунда ҳамма одамлар унинг олдида тўпланишди. У мас­жидга кирди, одамлар ҳам унга эргашдилар. У туяси билан Каъба­нинг устида кўриниб, яна олдингидай: «Огоҳ бўлинглар, эй хиёнат­кор қавм! Қочинглар! Уч кун ичида сизларни ҳалок қиламан», деб қичқирди. Сўнг туяси билан Абу Қубайс тепалигида пайдо бўлиб, яна аввалгидай овози борича бақирди ва қўлига бир катта тош олиб улоқтирган эди, ҳавода учиб келиб тоғнинг этагига етганда парчаланиб кетди. Маккада унинг парчаси кирмаган бирорта уй қолмади», – деди». Аббос: «Мана буни туш деса бўлади,бу тушинг ҳақида ҳеч кимга оғиз оча кўрма», – деди.

Сўнг Аббос Валид ибн Утба ибн Рабиъани учратиб қолди. У яқин дўсти эди. Унга бу ҳақда сўз очиб, сир тутишини айтди. Валид эса  отаси Утбага айтди ва шу тариқа бу туш бутун Макка тарқалди, ҳатто Қурайш ўз йиғинларида шу ҳақда суҳбатлашдилар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ