Биринчи Ақаба байъати

7 йил аввал 1232 siyrat.uz

Ўша йили мазкур гуруҳ саъй-ҳаракати билан Мадинада Ислом дини тарқалди. Келгуси йили ҳаж мавсумига Ансорийлар ўн икки киши бўлиб келишди. Уларнинг орасида Асъад ибн Зурора, Рофиъ ибн Молик, Убода ибн Сомит ва Абул-Ҳайсам ибн Тайҳонлар бор эди. Барчалари Расулуллоҳ алайҳиссалоту вассалом билан Ақабада учрашиб, у Зотга байъат бердилар. Убода ибн Сомит ушбу байъат воқеасини ривоят килиб, шундай дейди: «Биз ўн икки киши эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Келинглар, ҳеч нарсани Аллоҳга шерик килмасликка, ўғрилик ва зино қилмасликка, болаларингизни ўлдирмасликка, қўл ва оёқларингизга боғлиқ бўҳтонлар тўқимасликка, яхшиликда менга итоатсиз бўлмасликка  байъат қилинглар. Бас, сизлардан ким (берган ахдига) вафо қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир. Кимки байъат бандларидан биронтасини бузса ва бу иши сабабли ҳаёти дунёда жазоланса, ана шу унинг учун каффоратдир. Кимни Аллоҳ таоло бундай айбини яширса, (аҳдни бузгани учун бу дунёда жазосини олмаса) унинг иши Аллоҳга ҳаволадир: хоҳласа, уни азоблайди; хоҳласа, кечириб юборади». Ансорийлар Мадинага қайтмоқчи бўлишганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан Мусъаб ибн Умайрни қўшиб жўнатдилар. У кишига мадиналикларга Қуръон ўқитишни ва Ислом динини ўргатишни буюрдилар. Шунинг учун Мусъаб «Муқриул-Мадина», (Мадинага қироат ўргатувчи устоз) деган лақаб олган эди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ