Ашараи мубашшара кимлар

4 йил аввал 5686 siyrat.uz

Савол: Тирикликларида жаннатий бўлган 10 нафар саҳобанинг исмлари ва уларнинг жаннатий бўлишларига сабаб бўлган амаллар ҳақида билмоқчи едим... Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.   «Ашараи мубашшара» номини олган бу мўътабар зотларнинг исми шарифлари: 1. Абу Бакр Сиддиқ; 2. Умар ибн Хаттоб; 3. Усмон ибн Аффон; 4. Али ибн Абу Толиб; 5. Зубайр ибн Аввом; 6. Талҳа ибн Убайдуллоҳ; 7. Саъд ибн Абу Ваққос; 8. Абу Убайда ибн Жарроҳ; 9. Абдурраҳмон ибн Авф; 10. Саъид ибн Зайд. Бу зотлар ҳақида батафсил маълумот олмоқчи бўлсангиз, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласи (21,22 ва 23-жузлари)га мурожаат қиласиз...



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 6-куни

Ҳижрий 322-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 934-йил 24-апрел) «Розий» лақаби билан танилган Абул Аббос Аҳмад Муқтадир ибн Муваффиқ Толҳа ибн Мутаваккил Аббосийлар давлати халифаси бўлди. У Аббосийлар давлатининг йигирманчи халифаси бўлиб, давлатни 7 йил бошқарган.

Ҳижрий 982-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 1574-йил 24-август) Усмонлилар давлати испанлар қўл остида бўлган Тунис давлатини «Ҳалқул-вод» қалъасини фатҳ қилгандан сўнг қўлга киритди. Бу жангда 6 мингга яқин испан ва италиялик жангчилар қатл қилинди, 3 минг аскар асир олинди ва 225 та қирол ўлжа қилиб олинди. 



Китоблар

Динимиз фидойилари

...Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (Моида сураси, 13-оят) давоми...

Мўминалар силсиласи

MO’MINA AYOLLAR IBRATI (Muharrir muqaddimasi) Bismillahir rohmanir rohiym. Islom dinida insonlarning insonlardan farqi, faqat Allohga itoati, doimiy toati, taqvosi bilan belgilanadi. Alloh aytadi: "Albatta sizlarning Alloh nazdidagi eng давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Машҳур даҳолар сийрати

(Сияру аъламин нубало)  Китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган ушбу янги нашрига ўттиздан ортиқ уламо ва фузалолар ҳақидаги маълумотлар қўшимча киритилган бўлиб, оят-ҳадислар ва давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ