Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида «Суюкли Пайғамбаримиз» мавзусида сийрат мусобақаси

1 ўн йил аввал 2866 siyrat.uz

2013 йил 6 феврал куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида ҳижрий 1434 йил Рабиъул аввал мавлид ойи муносабати билан «Суюкли Пайғамбаримиз» мавзусида курслараро сийрат мусобақаси ўтказилди. Тадбирга ЎМИ раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, мутасадди раҳбарлар ва устоз-мураббийлар ташриф буюришди. Тиловати Қуръон ва дуои хайрдан сўнг шайх ҳазратлари нутқ сўзлаб, тадбирни очиб бердилар. Мусобақада ҳар курсдан биттадан гуруҳ иштирок этди. Мусобақа беш шартдан иборат бўлиб, тўрт гуруҳдан ҳар бирининг шартлар бўйича берган жавоблари ҳакамларимиз томонидан холисона баҳолаб борилди. Мусобақа шартлари: 1-шарт: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мактуб ёзиб, ифодали ўқиб бериш.  2-шарт: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фазилатларини баён қилиш. 3-шарт: Сийрат маълумотлари бўйича савол-жавоб. 4-шарт: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизаларини санаш; 5-шарт: Сийрат мавзусида саҳна кўриниши. Мусобақа бошидан охиригача қизғин тус олди. Икки ярим соат қандай ўтиб кетгани ҳам билинмай қолди. Гуруҳ иштирокчиларининг мусобақага яхши тайёргарлик кўрганлари томошабинларга ҳам яққол намоён бўлди. Мусобақа натижаларига кўра, биринчи ва иккинчи курс иштирокчилари 96 баллдан тўплаб, биринчи ўринга; учинчи курс иштирокчилари 90 балл тўплаб, иккинчи ўринга ва тўртинчи курс иштирокчилари 88 балл тўплаб, учинчи ўринга сазовор бўлишди. Ғолиб гуруҳларга мукофотлар, мусобақада фаол иштирок этган гуруҳларга эсдалик совғалари тақдим этилди. Тадбир институт ректори Ҳайдархон Юлдашходжаевнинг нутқи ва  шайх ҳазратларининг хайрли дуолари ила якун топди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ