Нима учун Пайғамбар Араб ярим оролига юборилди?

3 йил аввал 2445 siyrat.uz

Аллоҳ таоло араб қуллари (саҳобалар) ни Исломни қабул қилиб, бутун дунёга тарқатишлари учун танлаб олди. Чунки арабларнинг қалблари соф эди. Ўчирилиши ва олиб ташлашлиги мумкин бўлмаган нозик ва теран ёзувлар ҳануз у соф қалбларга нақшланмаганди. Шунингдек, рум, форс ва ҳиндуларнинг ҳолатлари араблардикидан бутунлай бошқача эди. Улар илмлари, юксак анъаналари ва порлоқ тараққиёти ва маданиятлари ила мақтанишарди. Арабларга келсак, қалбларида жоҳилиятнинг ва бадавийликнинг шамоли таъсиридан қолган нозик, юзаки нақшлар бор эди, холос. Уларни ўчириш, кетказиш, ўрнига янги нақшлар солиш жуда ҳам қулай эди!... Араблар фитрат устида эдилар. Ҳақни англашар, уларга қарши келинганда эса, ҳақни ҳимоя этиб урушишарди, кўзларидан парда кўтарилганда эса, ҳақни севар, уни қучоқ очиб қаршилашарди. Бу ҳолатда ҳақ йўлида ўлимдан ҳам қайтмасдилар. Тўғри эдилар. Омонатга хиёнат қилмасдилар. Мардлик, қийинчиликка сабр қилиш ва жасорат уларнинг шиори эди. Араб ярим оролининг Макка шаҳрида Каъба бор эди. Ерда ёлғиз ва яккаю ягона Аллоҳга ибодат этилсин, у ер қиёматга қадар Аллоҳнинг бирлигига чақирган хитоблар минбари ва манбаси бўлсин, дея Каъбани Иброҳим ила ўғли Исмоил алайҳиссаломлар бино қилишганди. «Албатта, одамлар ибодат қилишлари учун ҳурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадир». (Оли Имрон сураси, 96.)




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ