Ҳазрати Хадижанинг уйларида

1 ўн йил аввал 2083 siyrat.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу воқеадан ниҳоят даражада таъсирланиб, қўрққан эдилар. У кунга қадар бундай нарсани на кўрган эдилар, на эшитган эдилар. Пайғамбарсизлик даври чўзилиб кетган эди. Араблар ҳам пайғамбарлик кўрсатмалари ва йўлидан жуда ҳам узоқлашиб кетгандилар. Бу ҳолатни кўрган ҳазрати Муҳаммад жуда ҳам қўрққандилар, ранглари оқариб, бутун аъзолари титрарди. Уйларига киришлари билан шундай дедилар: —Мени ўранг, мени ўранг! Мен ўлишдан қўрқаман. Ҳазрати Хадижа бу ҳолнинг сабабини сўрагач, унга бошидан кечганларини бирма-бир тушунтириб бердилар. Ҳазрати Хадижа ақлли ва фазилатли хоним эдилар. Пайғамбарлик, пайғамбарлар ва фаришталар тўғрисида эшитгандилар. Амакиваччаси Варақа ибн Навфални зиёрат қилиб турардилар. Бу киши насроний эди, китоблар ўқир, Таврот ва Инжил аҳилларидан эшитганди.  Ҳар бир солим фитрат ва соғлом зеҳният соҳиби каби у ҳам маккаликларнинг бутпарастлигини ҳуш кўрмас эди. Ҳазрати Хадижа Пайғамбарнинг ахлоқини ҳаммадан яхши биларди. Чунки ул Зотнинг хотинлари эди. Унинг билан ўртоқ, унинг сирини ҳам, очиғини ҳам жуда яхши биларди. Пайғамбарнинг ахлоқини шунчалик яхши билардики, ҳазрати Муҳаммаднинг Аллоҳ томонидан борилган бир Пайғамбар эканликлари тўғрисида ҳеч бир шубҳага бормас эди. Унинг танлаб олинган ва дуруст киши бўлганликларига қатъиян амин эди. Ахлоқи шундай чиройли бўлган кимсани, шайтоннинг шаррига йўлиқишига ёки жинларнинг чалишига учрашиши асло мумкин эмасди. Зеро бундай нарса Аллоҳнинг ҳикматига, қулларига кўрсатган марҳаматига тескари тушарди. Бу ҳолатда ҳазрати Хадижа ишонч ва эътиқод билан шундай деди: Йўқ! Эй Муҳаммад! Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сизни ҳеч бир замон хафа қилмас. Чунки сиз яқинларингизга меҳрибонсиз. Оғир юкларни кўтаришиб, муҳтож бўлганларга кўмак берасиз. Мусофирни ҳурмат қилиб, қийналган инсонларга ёрдам кўрсатасиз!




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ