Қурайшнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ийзолари

1 ўн йил аввал 2550 siyrat.uz

Ислом йўлини танлаган ёшларни динларидан оғдиришга ва ҳазрати Пайғамбаримизни юмшатишга муваффақ бўлаолмаганлари қурайшликларга жуда ҳам оғир ботди. Шу сабабдан яқинларини ҳазрати Пайғамбарга қарши қўйиб, уни ёлғончига чиқара бошладилар. Ул Зотга азиятлар етказдилар, шоир, кохин, сеҳргар ва мажнун, дея бўҳтон қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга азият етказишлик учун турли-туман йўл тутдилар, бош урмаган чоралари қолмади. Қурайшнинг ашрофлари бир кун Ҳижри Исмоил деган ерда тўпланиб ўтирар эканлар, Расулуллоҳни кўрдилар. Каъбани зиёрат қилишлик учун Пайгамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ёнидан ўтаётганларида, у Зотни бўлмагур гаплар билан хақорат қилишди. Бу ҳолатни уч бор такрорлашди. Бунга жавобан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қаттиқ оҳангда шундай дедилар: Эй қурайшликлар! Огоҳ бўлинг, Аллоҳга қасамки, сизларни сўйишлик учун келдим! Қавм жим бўлиб қолди. Қурайшликларнинг нафаслари ичига тушиб, товушлари чиқмай қолди. Эртаси кун яна ўша ерда ўтиришган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқиб келдилар. Ул Зотни кўрар-кўрмас рўпараларига чиқдилар. Расулуллоҳ билан жанжал чиқаришмоқчи бўлиб турдилар. Бу ҳолни кўрган ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу югуриб бориб Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарафларини олиб, йиғлаган ҳолатда қурайшликларга шундай деди: Роббим Аллоҳдир, дегани учун уни ўлдиришни истайсизларми? Шундан сўнг қурайшликлар Расулуллоҳнинг ёқаларини қўйиб юбордилар. Ҳазрати Абу Бакр эса паришон бўлган ҳолда уйига қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйларидан чиқиб, бирортаси ул Зотга йўлиқса, дарҳол ёлғончи дер ва ул кишига азият етказарди. Ҳурдир, қулдир барча ҳазрати Пайғамбарга ана шундай муомала қилар, уялишмас эди... Ҳазрати Пайғамбар бир сафар уйларига қайтиб бу азиятлар таъсиридан, кийимларига ўраниб ётиб олдилар. Ана шу вақтда Аллоҳ таоло қуйидаги ояти карималарни нозил қилди: «Эй (либосларига) бурканиб олган Зот, туринг-да, (инсонларни охират азобидан) огоҳлантиринг! Ёлғиз Парвардигорингизни улуғланг!» (Муддассир сураси 1-3)



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ