27 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 27-куни
- Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
- Ҳижрий 699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
- Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари борасида айтган сўзлари
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари Қуръон эди, кўп зикр қилар, хутбаларни қисқароқ, намозларни узунроқ ўқир эдилар. Мискин ва заифларнинг ҳожатларини битириб бермагунларича улар билан бирга юришдан уялмас, кибрланмас ҳам эдилар. Имом Тобароний ривояти. Анас розияллоҳу анҳу:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп зикр қилар, беҳуда ишлардан сақланар, эшак миниш, жун кийимларни кийишдан уялмас, қул инсон чақирса ҳам, «лаббай» деб жавоб берар эдилар. У Зотни Ҳайбар кунида тизгини хурмо толасидан бўлган эшак устида кўрганман», дедилар. Таёлисий ривояти. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда:«Касалларни кўргани борар, жанозаларда иштирок этар эдилар», деган қўшимчаси ҳам бор. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва бир аёл ўртасида содир бўлган ҳодиса Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Эркакларга уят сўзларни айтадиган тили бузуқ бир аёл бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб қолди, у Зот бир тепалик устида сарид билан таомланаётган эдилар. Шунда ҳалиги аёл:«Ана уни қаранглар, қуллар каби ўтирар, қуллар каби таомланар экан», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қайси қул қулликни мендан ҳам яхшироқ қилар экан?» дедилар. У аёл яна: «Ўзи таомланиб менга таом бермайди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Марҳамат, еявер», дедилар.«Қўлинг билан узат», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узатдилар.«Оғзингдаги билан таомлантир», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомлантирдилар. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан) таомланган аёлни ҳаёси ғолиб келди ва то вафот этгунига қадар бирор кишига уятли сўз айтмади. Имом Тобароний ривояти. Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғли
05:17 / 04.06.2014
3748
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат илмининг тарихий манбалари
75
Сийрат
Сийрат
Сийрат илмида энг
аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади:
1. Урва ибн Зубайр
(93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
11:28 / 17-сентабрь
Сийрат
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь
Сийрат
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни
тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъинлар бу...
17:15 / 22-август
Сийрат
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август
ٍКўп кўрилганлар