Саҳобалар

Aбдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (10)

4 йил аввал 2667 siyrat.uz

 
 
 
Ким илм йўлини танлаб, илм одобларини ўрганса ва илм аҳли билан бирга бўлса, ундай инсон, албатта, олимларни эҳтиром қилиши, қадрлаши ва улар билан ўзини камтарин тутган ҳолда, уларнинг суҳбатларидан баҳраманд бўлиши лозим. Насабли, шарафли ва илмлари кучлилигига қарамасдан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу олимларни ҳурмат қилиш ва улар билан бўладиган муомала-муносабатда ўзини камтарин тутиш борасида бошқаларга намуна бўлдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг олдидан силжимасди. Зайд ибн Собит қаерга борса, Ибн Аббос унинг ортидан қолмас эди. Зайд ибн Собит бирор жойга кетаётганда, Ибн Аббос у кишининг уловининг юганидан ушлаб борарди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу хижолат бўлиб, Ибн Аббосдан бундай қилмаслигини илтимос қилар, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу эса: «Олимларимизга мана шундай ҳурмат кўрсатишга буюрилганмиз», дер эди. Бу сўзни эшитган Зайд розияллоҳу анҳу: «Менга қўлингизни кўрсатинг», деди, Ибн Аббос қўлини кўрсатганда уни ўпиб қўйиб: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларига нисбаттан мана шундай қилишга буюрилганмиз», деди. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг уйига келиб илм ўрганар ва «Илм олишга борилади, илм келмайди», дер эдилар. Ибн Аббос ўз устозлари Зайд розияллоҳу анҳуни илмда энг кучли олим деб билар ва у киши ҳақида: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ саҳобалари Зайд ибн Собитнинг илм борасида энг кучли олим эканликларини билишарди», дер эдилар. Зайд ибн Собит вафот этганда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қаттиқ қайғуга ботдилар. У киши дафн қилингандан сўнг қабрлари устида туриб ҳаётлик чоғларида қилган яхши амалларини санаб чиқдилар ва «Одамлар орасидан илм қандай кўтарилишини кўрмоқчи бўлганлар, мана, кўриб қўйсин - илм мана шундай одамлар орасидан кўтарилади», деб Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг вафотларига ишора қилдилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ