Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (12)
9 йил аввал 4943 siyrat.uz
Ибн Аббоснинг ёшлари ўтиб, қариб қолганларида, мусулмонлар орасида охирги кунларда аланга олаётган келишмовчилик ва зиддиятлардан узоқлашгилари келиб қолди. Бунинг учун ҳавоси тоза бўлган Тоиф шаҳрини танладилар.Тоифдаликларида одамлар турли юртлардан келиб, у кишидан илм олишарди. Кўзлари ожиз бўлгунча бу ҳолат давом этди. Кўзлари ожиз бўлганда ёшлари етмишдан ошган эди. Кўп ўтмай у киши бу оламдан кўз юмдилар. У зотни билган инсонларнинг ҳаммаси маҳзун бўлишди. Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳу айтади: «Тоифда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг жанозаларида иштирок этдим. У кишига жаноза ўқиш мақсадида тобутлари ерга қўйилганда, кафанлари устига оппоқ бир қуш келиб қўнди. Кейинчалик шунақа қуш бормикин деб, қидириб кўрдик, аммо унақа қушни топа олмадик. Қабрга қўйилгач, «Эй хотиржам (сокин) жон! (Ато этилган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ томонидан) ҳам рози бўлинган ҳолингда, Роббинг (ҳузури)га қайтгин! Бас, (солиҳ) бандаларим (сафи)га қўшилгин ва жаннатимга киргин!», деган товушни эшитдик».
Аввалги мақола
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган...
Кейинги мақола
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам − комил инсон
Мавзуга оид мақолалар