Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам − комил инсон (1)

3 йил аввал 1148 siyrat.uz

Шакл-у шамоилларининг комиллиги, кўринишларининг гўзаллиги

Имом Бусирий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: У сифатию сурати мукаммал бўлган Зотдир, Инсонлар Холиқи ҳабиб айлаб танлаган Зотдир. Гўзаллигида шерикдан бўлди муназзаҳи, Ундадир иккига бўлинмас гўзаллик жавҳари. Қуртубий айтадилар: «Расулуллоҳнинг гўзалликлари биз инсонларга бутунлайича зоҳир бўлмаган. Агар мукаммал зоҳир бўлганида эди, кўзларимиз ул Зотни кўришга тоқат қила олмас эди». Расулуллоҳ шаклу шамоиллари комиллиги, кўринишлари чиройлигига далолат қиладиган набавий ҳадислар ва ривоят қилинган асарлар жуда ҳам кўпдир. Шу эътибордан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у Зотнинг шарафли баданларини (гўзалликда) улардан олдин ҳам кейин ҳам ўхшаши бўлмайдиган кўринишда қилиб қўйганига иймон келтириш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга тўлиқ иймон келтириш шарти ҳисобланади. Шарафли юзлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юзи энг чиройли киши эдилар , худди қуёш юзларида юргандек эди . (Яъни қуёш қандай ўз фалакида юрса, худди шундай гўзаллик ул Зотнинг юзларида юрар эди). Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мутоҳҳам (яъни ўта семиз) ҳам мукалсам (яъни ўта айланасимон юзли) ҳам бўлмаганлар. Балки юзларида бироз думалоқлик бор эди . Оиша онамиз айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хурсанд бўлсалар, юзлари худди ойнинг бўлагидек чақнар эди». Абу Бакр Сиддиқ ва Каъб ибн Молик айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари худди ойнинг доирасидек эди». Абу Туфайлга бизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаб беринг, деб сўрашганларида:«У Зот оқ (тиниқ) рангли, юзлари чиройли киши эдилар. Агар хурсанд бўлсалар, юзлари худди ойнадек бўлиб қолар ва гўёки тўлин ой у Зотнинг юзларида кўриниб тургандек бўлар эди». Жобир розияллоҳу анҳу айтадилар:«Ул Зотнинг юзлари худди қуёш билан ойга ўхшарди. Юзлари доира шаклида эди». Кўриб турганингиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаган саҳобалар бир овоздан у кишининг юзлари нурли, ёрқин ҳамда нур сочиб турувчи ёрқин зиё ва гўзаллик ила барқ уриб турувчи бўлганини таъкидламоқдалар. Ҳасан ибн Али тоғалари Ҳола ибн Абу Ҳоладан ривоят қилган ҳадисда шундай деганлар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўркам, юксак ҳурматли киши эдилар. Юзлари худди тўлин ой кечаси ойнинг чарақлаганидек порлаб турар эди». Жобир ибн Самура ой ёришган кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб шундай деган эканлар: "Мен бир у зотга бир ойга қарай бошладим. Аниқ айта оламанки, у зот ойдан гўзалроқ эдилар ". Рабиъ бинти Муъаввиздан бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сифатлаб беринг, деб сўрашганида: «Эй ўғилларим, агар у Зотни кўрганингизда эди, худди порлаб чиқаётган қуёшни кўргандек бўлардингиз», деб жавоб берганлар . Умму Маъбад ҳам Набий алайҳиссаломни сифатлаб шундай деган экан: «Мен покиза, гўзал хулқли, юзи чиройли, хушрўй кишини кўрдим». Ҳамадонлик бир аёл: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилганман», деб айтганида: «У Зотни бизга васфлаб беринг», деб сўрашади. Ҳамадонлик аёл:«У Зот худди тўлин ой кечасидаги ойга ўхшайдилар. Мен Расулуллоҳдан олдин ҳам кейин ҳам у Зотга ўхшашини кўрмадим», деб айтган.

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-инсон ал-комил» (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам − комил                                                                                   инсон) китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ  таржимаси.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 6-куни

Ҳижрий 322-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 934-йил 24-апрел) «Розий» лақаби билан танилган Абул Аббос Аҳмад Муқтадир ибн Муваффиқ Толҳа ибн Мутаваккил Аббосийлар давлати халифаси бўлди. У Аббосийлар давлатининг йигирманчи халифаси бўлиб, давлатни 7 йил бошқарган.

Ҳижрий 982-йил 6-жумодал-аввал куни (милодий 1574-йил 24-август) Усмонлилар давлати испанлар қўл остида бўлган Тунис давлатини «Ҳалқул-вод» қалъасини фатҳ қилгандан сўнг қўлга киритди. Бу жангда 6 мингга яқин испан ва италиялик жангчилар қатл қилинди, 3 минг аскар асир олинди ва 225 та қирол ўлжа қилиб олинди. 



Китоблар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

Мавлид

Ушбу китоб халқимиз ўртасида «Мавлид» номи билан машҳур бўлган, улуғ олим, буюк адиб Саййид Жаъфар ибн Ҳасан Барзанжийнинг «Иқдул-жавҳар фи мавлидун-Набиййил-Азҳар» («Порлоқ юзли Набийнинг мавлидлари давоми...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни йиғлатган ҳодисалар

Insoniyat komiligining timsoli qilib yaratilgan Payg’ambarimiz ham nahotki ko’z yoshi to’kkan bo’lsalar? Qur'on va hadisda ko’z yoshi haqida nimalar dеyilgan? Payg’ambarimiz va sahobalar ko’zyoshlarining sabablari nimada? Ushbu kitobni o’qib shu kabi savollarga to’la javob olasiz. давоми...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду сано бўлсин. У ҳамма нарсани Китобида баён қилди, каломи шарифининг барча асрорларини Расулига билдирди ва бизга йўл давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ